- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 399
ТАЙИНЛОВ
Рузиев Жамшид Бахтиёрович Кармана тумани ҳокими ўринбосари-туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жамшид Рузиев 1985 йил 17 декабрда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини ва 2015 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Навоий вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси ва “Навоий кон металлургия комбинати” ДК “Навоий машинасозлик заводи”да бир нечта лавозимларида ишлаган. Кўп йиллик самарали меҳнат фаолиятига эга.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
05.08.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 344
КАРМАНАЛИК УЙ-ЖОЙ ТАЛАБГОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Жорий йилнинг 11 август куни 16:00 да Кармана туман ҳокимлиги биносида туманнинг “Маликработ” қўрғонида қурилган кўп қаватли уйлардан 144 та хонадоннинг уй рақамини аниқлаш мақсадида қуръа ташлаш ўтказилади.
Шу муносабат билан Кармана туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Талабгорларни танлаб олиш” комиссиясига ариза берган (уй эгаларини) фуқароларни белгиланган вақтда келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон: +99897-320-13-20.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 373
КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ ФАХРИТДИН УМАРОВ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТ МУНОСАБАТИДА УЛАШИЛГАН МОДДИЙ КЎМАКЛАРГА БОШ БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги тегишли фармойишига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши белгиланди.
Шу муносабат билан Кармана туманида истиқомат қилаётган 879 нафар камбағал оилаларга ўрнатилган тартибда, хонадонлар кесимида озиқ-овқат махсулотлари ва нақд пул кўринишидаги моддий ёрдамлар етказилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 351
Тайинлов амалга оширилди
Содикова Насиба Халиловна Кармана тумани ҳокимининг ўринбосари - туман Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Насиба Содикова 1967 йилда Навоий вилояти Навоий туманида туғулган. Шу кунга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
1990 йилда Тошкент давлат педагогика институти Навоий филиали тамомлаган.
Хусусан, Насиба Содикова фаолияти давомида Кармана тумани ҳокими ўринбосари ва Навоий вилояти ҳокими ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифаларида меҳнат фаолиятини олиб борган юксак тажрибали раҳбар.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
04.08.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 382
Бугун, 27 июль куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан туман тиббиёт бирлашмасига янги келтирилган рақамли рентгин аппарати, жорий таъмирланаётган болалар поликлиникаси ва санитария эпидемиологик осойишталик маркзининг санитария-гигиена ва паразитология тахлилхоналарини кўздан кечирди.
Янгидан жорий таъмирланаётган туман болалар поликлиникаси, 50 нафар беморларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш ва кислород билан таъминлаш имкониятларига эгалигини инобатга олиб, марказлашган кислород маркази деб номлаш ҳам мумкин.