- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 394
Тил-миллат кўзгуси
Бугун 16 октябрь куни Кармана туман Халқ таълими бўлимига қарашли 30 - умумий ўрта таълим мактабида “Тил-миллат кўзгуси” мавзусида синф соатлари ва маънавий – маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ўзбек тилининг бой тарихи, дунё тиллари орасида ўзбек тилининг алоҳида ўрин тутганлиги ҳақида гапирилиб, мактаб ўқувчилари ўзларининг давлат тилига бағишланган шеър ва саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этишди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
16.10.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 420
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояда
Бўлимда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да ташриф буюрган тадбиркорлик субъектларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга кенг эркинликлар бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари тўғрисида, шунингдек, мазкур қонун ҳужжатлари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 409
КАРМАНА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XIV СЕССИЯСИ
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида дастлаб Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Кармана тумани “сариқ туман” деб баҳоланишининг сабаблари ҳақида туман ҳокимининг ҳисоботи тингланди. Туман ҳокими ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни айтиб ўтар экан, пировардида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” билан ҳам таништириб ўтди. Шунингдек, йил якунига қадар туманни “яшил туман”га айлантириш бўйича имкониятлар кўплиги, фақатгина ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тизимли ишлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари томонидан билдирилган истиқболдаги амалга оширилиши лозим бўлган режа-таклифлар ҳам тингланди.
Сессия ишида Кармана туманида миллий маданий марказларни ривожлантириш, мажбурий меҳнатни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб – қувватлаш каби масалалар ҳам депутатлар иштирокида кенг муҳокама қилинди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ж.Ҳаджаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Кармана туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
7.10.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 405
САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча сектор раҳбарлари томонидан тумандаги аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганиш, мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш мақсадида жойларда кўплаб сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Ана шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси 4-сектор раҳбари, Кармана туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Орзимурод Умаров ташаббуси билан “Бешкент” маҳалласида бўлиб ўтди. Учрашув аввалида сектор раҳбари О.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири И.Ёдгоровлар пандемия вақтида шахсий гигиена қоидаларига, карантин тартибларига риоя этиш, касаллик юқтириб олишдан сақланиш, шунингдек, тўй ва маросимларни белгиланган тартибда ўтказиш бўйича қисқача гапириб ўтишди. Шундан сўнг аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредит маблағлари ажратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалалар бўйича билдирилган мурожаатлар тингланди. Мазкур мурожаатларнинг асосий қисмига қабул жараёнида ижобий ечим топилди. Шу билан биргаликда бажарилишига вақт талаб қилинадиган муаммо ва таклифлар тегишли масъуллар томонидан назоратга олинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
12.10.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 411
Ёғ, шакар, тухумнинг нархи ошганлиги сабаблари ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ички бозордаги асосий турдаги истеъмол товарларининг чакана нархлари доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида ички бозорлардаги айрим турдаги истеъмол товарлари нархларининг ошиши кузатилди.
Хусусан, кунгабоқар ёғининг чакана нархи сентябрь ойининг бошига нисбатан 11 500 сўмдан 15 000 сўмга (ўсиш 30 фоиз), шакар маҳсулотининг нархи 6 000 сўмдан 7 000 сўмга (ўсиш 15 фоиз) ҳамда парранда тухуми нархи 1000 сўмдан 1300 сўмга (ўсиш 30 фоиз) ошган.
Ушбу истеъмол товарлари нархлари ошиши сабаблари қуйидагича изоҳланади.