Бозор 2“Кармана Деҳқон Бозори”да нарх-навони барқарорлиги ўрганилди

 

Бугун 2 октябрь куни Кармана туман ҳокими Ф.Умаров навбатдаги ташрифи билан “Кармана Деҳқон Бозори”да бўлиб, бозор маъмурияти томонидан олиб борилаётган ишлар, харидор ва сотувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Туманда озиқ-овқат махсулотларининг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилиши ҳаммамизга маълум. Айни вақтда ҳам маҳаллий деҳқонларимиз томонидан бозор расталари қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан лимо-лим тўлдирилиб, аҳоли истеъмолига бўлган эҳтиёж барқарорлиги таъминланмоқда.
Бозордаги нарх-наволар мутаносиблиги ҳам ҳокимнинг диққат марказида бўлди. Хусусан, арзонлаштирилган озиқ-овқат масҳулотлари ярмаркасида аҳоли учун ҳамёнбоп нархларни таъминланиши ва нарх-навони сунъий кўтармаслик, барқарор ушлаб туриш юзасидан кўрсатмалар берди.
Жараёнда дуч келинган айрим камчилик ва эътиборталаб масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ ва муддатли топшириқлар берилди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
2.10.2020 йил