КАРМАНАЛИК ФИДОИЙЛАР “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги фармонига кўра, “Меҳр-саховат” кўкрак нишонларига муносиб кўрилган Кармана туманидаги 21 нафар тадбиркор, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига бугун ҳокимлик биносида мукофотлар тантанали равишда топширилди.
– Дунё бўйлаб кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда беғараз ҳомийлик ёрдамингиз ҳамда эзгу ишларингиз билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётганингиздан миннатдорман, – деди Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров ўз сўзида. – Бугун бундай кўкрак нишонлари ҳақиқий эгаларига, муносиб инсонларга берилди. Сизнинг хизматингиз ҳар қандай мукофотга лойиқ ва бунинг учун сизларга халқимиз номидан раҳмат деб қоламиз.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
29.09.2020 йил