12 4Эълон!

Кармана туман ҳокимлиги балансида бўлган “Ҳўжа Ҳисрав” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг бузилишидан чиққан иккиламчи қурилиш материаллари сотувга чиқарилди.

Қурилиш материалларини “Навоий реиал баҳо” МЧЖ томонидан баҳоланган суммаси 5 670 830 (беш миллион олит юзи етмиш минг саккиз юз ўттиз) сўм.

Мурожаат учун телефон: (79) 532-19-93

12 108

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

12 2МАНЗАРАЛИ КЎЧАТЛАР ЭКИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун Кармана тумани “Кумушкон” маҳалласининг ички асосий кўчалари атрофига 500 тупдан ортиқ арча дарахти кўчатлари экилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракати билан айни кунларда маҳаллалар ҳудудидаги ички ва ташқи йўл бўйларида манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

ҲОКИМ ТАБРИГИТуман ҳокими Фахритдин Умаровнинг "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан тумандошларимизга табриги

Қадрли юртдошлар, азиз тумандошлар!

Юртимизда табиат уйғониб, она заминимиз яшил либосга бурканиб, баҳор нафаси уфуриб турган шу муаззам кунларда Сиз азизларни Наврўзи олам - янгиланиш, яшариш байрами билан қизғин муборакбод этаман!
Гўзал диёримизга кириб келаётган, барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи оламни бутун Шарқ мамлакатлари халқлари қатори бизнинг халқимиз ҳам азал-азалдан эъзозлаб, халқ байрами сифатида нишонлаб келади. Асрлар оша маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган Наврўз байрами бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда. Шу дилбар фаслда барчамиз ўзимизни яшариб кетгандек, вужудимизга янги куч-ғайрат, азму шижоат киргандек ҳис этамиз. Неча асрлик анъана ва қадриятларимизни янгитдан кашф этамиз, қандай буюк тарих, қандай буюк маданият ворислари эканимизни яна бир бор англаймиз. Ва бундан қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлади.
Мана шу қутлуғ кунларда Сизларни яна бир бор яшариш ва янгиланиш айёми билан табриклайман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ-умр тилайман! Эзгу орзуниятларимиз ушалсин. Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

12 1

Карманага “инновацион туман” мақомига берилади

Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров Ўзбекистон Республикаси Инновацион вазирлиги вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Кармана туманининг “инновацион туман” концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, “инновацион лойиҳаларнинг асосий мақсади – таннархни пасайтириш” тамойили асосида самарали ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

 

90“Обод қишлоқ” дастури амалда: Боғишамолда аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда.

Бугун Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов ва Кармана туман ҳокими Ф.Умаровлар “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида ободонлаштирилаётган “Боғишамол” маҳалласида бўлдилар.

Ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш, электр, газ ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳамда аҳоли хонадонлари, кўчаларда амалга оширилаётган ишларни кўздар кечиришди.

Амалга оширилаётган ишлардан руҳланган нуроний отахонлар дуога қўл очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда барча жонкуяр раҳбарларга куч-қувват тилашди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати