- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 373
“Дўрман” маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Бугун 17 апрель куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров эрта тонгдан “Дўрман” маҳалласига ташриф буюрди. Дастлаб маҳалла ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, топшириқлар берди. Сўнг, “маҳаллабай” ишни ташкил этиш ва аҳоли муаммоларини ўрганишга доир масалаларни бирма-бир сарҳисоб қилди.
Айтиш жоизки, маҳаллада ички йўлларга қум шағал ва асфальт қопламаси ётқизиш режалаштирилган. Айни пайтда кўчаларга шағал тўкиб, текисланмоқда.
Шундан сўнг маҳалла аҳли билан кўришиб, муаммоларини ўрганди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 17.04.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 357
Адлия аралашуви билан яна бир мурожаат қаноатлантирилди...
Фуқаро М.Қаҳҳорова туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, аввал Кармана тумани ҳалқ таълими бўлимига қарашли ўрта мактабида ишлаганлиги, аммо асоссиз равишда ишдан бўшатилганлиги, шу сабабли ишдан ноқонуний бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқни қонунийлигини ўрганиб, ишга тиклаб беришни сўраган.
Мурожаатни ўрганиш давомида адлия бўлими томонидан қуйидагилар аниқланди, хусусан фуқаро М.Қаҳҳорова 4-сон ўрта мактабда ишлаб келаётганлиги, у билан мактаб ўртасида 2011 йилда номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилганлиги аниқланди.
Бўшатилган кунга қадар фуқаро 1 ставка кадрлар менежери вазифасида ишлаган.
Кейинчалик М.Қаҳҳоровадан 1 ставка иш олиб қўйилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат кодексининг 97-моддаси билан бекор қилинган.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 359
ОБОД ҚИШЛОҚДА ИШ ҚИЗҒИН
Бугун эрта тонгдан Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан “Боғишамол” маҳалласида бўлди.
Ташрифи давомида “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича амалга оширлаётган ишлар билан танишди. Ва дастур доирасида галдаги бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли масъуллар билан штаб йиғилиши ўтказди.
Шу каби маҳаллада истиқомат келаётган мурожаатлари бор фуқароларни қабул қилиб, муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида тегишли масъулларга топшириқлар берди ва назоратга олинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 12.04.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 361
Фуқаронинг иш стажи тикланиши таъминланди...
Кармана тумани адлия бўлимига фуқаро М.Мамадова мурожаат қилиб, аввал бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Кармана туман бўлимига ёшга доир пенсия тайинлаш масаласида мурожаат қилганлиги, БТПЖнинг 2021 йил 5 февралдаги 02/191-сон қарорига асосан мавжуд иш стажлари 5 йил 10 ой 27 кунни ташкил этганлиги, шу сабабли мазкур иш стажи пенсия тайинлашда етарлича эмаслиги важи билан пенсия тайинлаш рад этилган.
Бироқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Кармана туман бўлими томонидан фуқаро М.Мамадованинг турли ташкилотлардаги жами 10 йил 8 ой 23 кун ишлаган даври, ушбу даврда ҳисобланган иш ҳақи ва суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги сабабли иш стажига қўшилмаган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг
7-моддасида ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёлларга 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлиши белгиланган.
Бундан ташқари, Қонуннинг 42-моддасида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган.
Давлат архиви томонидан берилган маълумотномада
1982-1989, 1994-2000 йилларда “ВЛКСМ-60 йиллик” совхозининг иш ҳақи ҳисоблаш китобларида фуқаро М.Мамадованинг исм-фамилияси қайд этилмаганлиги маълум қилинган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Мамадованинг манфаатида Навоий туманлараро маъмурий судига БТПЖ Кармана тумани бўлимининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва мажбурият юклаш тўғрисида ариза киритилди.
Мазкур ариза сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, туман адлия бўлимининг фуқаро манфаатида киритган аризаси тўлиқ қаноатлантирилди ҳамда фуқаро М.Мамадованинг инобатга олинмаган 10 йил 8 ой 23 кунлик иш даври тиклаб берилди.
Кармана тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Ж.Ҳамроев
13.04.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 373
Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси
Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини туман ҳокими Фахритдин Умаров олиб борди.
Сессияда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари Э.Кенжаевнинг ахбороти тингланди.
Шу каби сессия ишида кун тартибига киритилган 14 та масалалар Халқ депутатлари туман Кенгиши депутатлари томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 9.04.2021 йил