13 10Савол беринг, жавоб берамиз

Савол:
Мен олий тоифали ўқитувчиман. Тоифамнинг амал қилиш муддати 2021 йил июнь ойигача. Бу йил мен навбатдаги аттестациядан ўтишим керак. Лекин мен май ойида нафақага чиқаман. Саволим қуйидагича: Агарда мен пенсияга чиққанимдан сўнг ҳам ишласам менинг тоифам сақланиб қолинадими ва менга олий тоифа малакаси бўйича ойлик тўланадими?
Жавоб:
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 7-бандига асосан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг:
илмий даражага (фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) эга бўлган педагог кадрлар аттестацияга жалб этилмайди;
пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар (илмий даражага эга педагог кадрлар бундан мустасно) аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади.
Сиз пенсияга чиқиб, малака имтиҳонини топширмасангиз, тоифангиз сақланмайди.

Саволга Кармана тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ж.Ҳамроев жавоб берди.

Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан (93) 522-05-75 телеграм номерига ёзма мурожаат қилишлари мумкин.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
29.03.2021 йил