СЕССИЯГА ТАКЛИФИНГИЗ БОРМИ?
Ҳурматли карманаликлар ва туманимиз меҳмонлари!
Тез кунларда Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтади.
Унда кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:
1. Туманда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириклар ижросининг бориши ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши холати тўғрисида;
3. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришилган амалий чора-тадбирлар дастурлари тўғрисида;
4. Маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек туман салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида;
5. Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича ишлар, шунингдек солиқлар ва бошка мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида;
6. Маҳаллалар кесимида кўчаларни қайта хатловдан ўтказиш, номланмаган кўчаларни номлаш ва хонадонларни рақамлаш тўғрисида;
7. Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган “йўл харитаси” ижроси тўғрисида;
8. Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти юзасидан тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарларининг йилнинг биринчи чораги давомида ҳисоботларини тинглаш;
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони ижроси тўғрисида;
10. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими тўғрисида;
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021 - 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида;
12. Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
13. Туманда эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида.
Шунингдек, бошқа масалалар.
Азиз тумандошлар!
Агар сизда ушбу масалалар юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, марҳамат (79) 532-13-39 телефон рақамига ҳар куни соат эрталаб 09.00 дан кеч соат 18.00 гача) қўнғироқ қилиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
Сиз берган таклифлар, билдирган фикр-мулоҳазаларингиз Кенгаш томонидан қабул қилинаётган сессия қарорларида албатта ўз ифодасини топади.
Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши
6.04.2021 йил