Ҳоким 5Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаровнинг
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам
ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!
Ҳурматли уруш ва меҳнат фахрийлари!

Аввало, барчангизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда иккинчи жохон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан самимий табриклайман.
Мана, бир неча кундирки, тумандошларимиз йилдан йилга муборак зиёратгоҳга айланиб бораётган Хотира майдонига келиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўймоқда. Урушда ҳалок бўлган ота-боболари хотирасини ёд этмоқда.
9-май куни ҳар йили юртимизда нафақат хотира, балки ёши улуғ инсонларни қадрлаш, эъзозлаш куни сифатида ҳам кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам бугунги кунларга етиб келган табаррук кексаларимиз, уруш ва меҳнат фахрийларимиз зиёрат қилиниб, уларнинг дуоси олинмоқда.
Бу йил ҳам туманимизда Буюк ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан кўплаб тадбирлар, учрашувлар, хотира маросимлари ўтказилмоқда.
Бизни тарбиялаб, вояга етказган, умр йўлларида бизга танянч ва суянч бўлган табаррук инсонларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Айни кунларда ҳурматли нуронийларимизга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳашарлар уюштириб, уларнинг хонадонларида ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Айни вақтда жанггоҳларда мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, бугун орамизда соғ-саломат бўлиб юрган муҳтарам, дуогўй фахрийларимизга таъзим бажо айлаймиз! Бугунги тинч – осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз ва самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Азиз тумандошлар!

Барчангизни яна бир бор 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файз ва қут-барака тилайман.


Байрамларингиз муборак бўлсин!

17 4Ҳурматли тумандошлар,

Жорий йилнинг 7 май куни соат 10:00 да Кармана тумани “Дўрман” маҳалласи биносида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги тизимли муаммоларини ўрганиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида мавжуд турли тўсиқ ва ортиқча қоғозбозликларга чек қўйиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида адлия бошқармаси, вилоят суди ва маъмурий суди раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилади.

Сизнинг шахсий ҳаётингизда ёки тадбиркорлик фаолиятингизда ўз ечимини кутаётган муаммоларингиз бўлса албатта, мурожаат қилинг.

Қабулга келган фуқаролар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари, тиббий ҳимоя ниқобларини таққан бўлишлари шарт.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 05.05.2021 йил

16 101 майдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

Ҳукумат қарорига биноан имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати ва компенсация учун талаб этиладиган юқори баллар белгилаб қўйилди. Унга кўра, ҳозирча IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT имтиҳон тизимларидан юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади
Президент қарорига биноан:
• Давла тҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади ҳамда уларнинг янгиланган чекланган сони белгиланади;
• вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари иловага мувофиқ қисқартирилади.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади.

17 1КОРРУПЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА


Кармана туман прокуратураси ва туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан таълим, мактабгача таьлим ҳамда тиббиёт соҳаларида фаолият юритаётган ишчи ходимлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, коррупцияга йўл қўймаслик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

17 2
Жараёнда тартиб-интизом ва ўз ишига бўлган масъулиятни янада ошириш, жиноятчилик ва коррупциянинг фожиали оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Суҳбат чоғида иштирокчиларга келгусида жамият равнақига ҳисса қўшиш, ҳар қандай зарарли иллатларга йўлиқмай, орзулар сари дадил қадам ташлаш кераклиги таъкидланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 05.05.2021 йил

16 8“БИЗ ЁШЛАРГА МАДАДКОРМИЗ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Юртбошимизнинг топшириқларига асосан жорий йил бошидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий қилинди. Ҳозирда республикамизнинг қайси бир гўшасига борманг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Хусусан, Кармана туманида “Ёшлар дафтари”га 3122 нафар ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, ҳар бири билан алоҳида ишлаш бўйича туман ҳокимлигида штаб ташкил қилинди ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун шундай тадбирлардан бири – туман ҳокимлиги биноси олдида 28 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш, моддий фаровонлигини яхшилаш мақсадида имтиёзли кредитлар асосида мотокультиватор ва юк ташишга мўлжалланган мотоцикллар топширилди.