- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 347
Олий таълим ташкилотларининг таълим фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг бошқа давлатларнинг олий таълим муассасаларига Ўзбекистон ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш ваколатини бекор қилиш ва олий таълим фаолиятини лицензия асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.
- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 357
Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланди.
2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун қишки таътил муддати ўзгартирилди.
- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 353
Кармана тумани 10-умумий ўрта таьлим мактаби 6-синф ўқувчиси Эргашева Шахноза ва 5-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Саматова Мафтуналар "Ўзбек тилим ифтихорим" иншолар танловининг Республика босқичида фахрли 1 - ўринни эгалладилар. Иккала ўкувчи қизимизни ҳамда устозларини ютуқлар билан табриклаймиз.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
15.11.2019 й
- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 363
- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 472
Кармана тумани халқ таълими тизимида жами 33та таълим муассасалари (32та мактаб ва 1та “Баркамол авлод” болалар маркази”) фаолият кўрсатмоқда.
Тумандаги мактабларнинг умумий қуввати 17464 ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб, “Инвестиция” дастури асосида 3та 12, 18 ва 20-сонли “Обод қишлоқ” дастурлари асосида 2та 21 ва 25-сонли мактаблар, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1та 4-сонли мактабларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан;
12-сонли мактаб, 1974 йил 320 ўринга мулжалланган бино мавжуд булиб ўқувчи сони 556 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда эски биноси сносга тушганлиги сабабли қайтадан янги 6228,8 млрд сўм маблағ ҳисобига 420 ўринли янги мактаб биносини ва 12х24 ўлчамдаги спорт зал биносини қуриш режалаштирилган бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
18-сонли мактабда ҳам 2009 йил 240 уринга мулжалланган бино мавжуд булиб ўқувчи сони 448 нафарни ташкил этади. Кўшимча биноси 1637,2 млрд сўм маблағ ҳисобига 140 ўринли янги бино қуриш режалаштирилган. Пудратчи ташкилот “NAVOIY SAVDO YUKSALISH” Объектда демонтаж ишлари бажариб, ҳозирда бинонинг том қисми, пол қисми, эшик деразаларни ўрнатиш ишлари, атрофини ўраш ишлари 100% бажарилган.
Шу билан бир қаторда, 4, 5, 15, 18, 20, 21 ва 25-сонли мактабларда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, тумандаги умумтаълим мактабларни янги ўқув йилига муносиб тайёрлаш мақсадида марказлашган ҳисобхона маблағлари доирасида жами 20та (1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 10, 11, 13, 14, 15, 16, 17, 19, 27, 28, 30) мактабларга 98,3 млн сўмлик, шундан, 1540 м2 ленолиум (47,1 млн), 1573 кг краска
(39,6 млн), 1775 кг водоимулсия (11,6 млн) етказиб берилди. Туманда жами
26та 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 13, 14, 15, 16, 17, 19, 22, 23, 24, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32-сонли мактаблар ўқув йилига тайёр холатга келтирилган. Қолган 6та 12,18, 20, 21, 25 ва 4-сонли мактаблар “Инвестиция” ва “Обод қишлоқ” дастури асосида таъмирланмоқда.
Шунингдек, янги 2019-2020 ўқув йилида 1-синфга жами 2478 нафар ўқувчилар қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, мазкур ўқувчилар учун ўқув қуроллари ва дарсликларга эҳтиёжлар вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этилди.
Янги 2019-2020 ўқув йили учун 1, 3, 8, 9-синфларга буюртма асосида 8880 тўплам, 141807 дона дарсликлар етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 89908 дона яъни 63,4 фоиз дарсликлар мактабларга етказиб берилган. Жумладан, 1-синфлар учун 13 номда 29185 дона, 100 фоиз, 3-синфлар учун 9 номда, 19854 дона, 64,3 фоиз, 8-синфлар учун 9 номда, 20889 дона, 50,1 фоиз, 9-синфлар учун 9 номда, 19980 дона, 50,2 фоиз дарсликлар етказилган.
Мактаб ўқувчиларни янги ўқув йилида дарсликлар тўплами билан таъминланиши таҳлил қилинганда, 1-синфларга 135 тўплам ўзбек тилида, 40 тўплам рус тилида, 6-синфларга 62 тўплам ўзбек тилида, 10-синфларга 130 тўплам ўзбек тилида дарсликларга эҳтиёж мавжуд бўлиб, бўлимнинг 15 июлдаги 01-780-сонли хати билан вилоят халқ таълими бошқармасига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
23.08.2019 й