Навоий вилоят “Ҳунарманд” бошқармаси томонидан Кармана туманидаги 9-сонли мактабгача таълим муассасасида "Мен ҳам ҳунарманд бўламан" шиори остида тадбир ташкил этилди.
Унда болажонларга ҳунармандчилик тарихи, бугунги кунда ҳунармандчиликка қаратилган эътибор тўғрисида бошқарма бошлиғи Ж.Жумаев атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди. Шу билан биргаликда ўйинчоқлар ясаш фаолияти билан шуғулланувчи уюшма аъзоси Латофат Ҳусанова маҳорат дарсларини ўтди.
Тадбир якунида ҳар бир болажонга миллий қўғирчоқлар тақдим этилди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
14.08.2019 й