- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 373
Аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умуман ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққослана оладиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғишдир.
Қуйидагилар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳоли таркибидаги глобал ўзгаришларни баҳолаш, демографик сиёсатни, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базасини кенгайтириш;
аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш ва индикатив режалаштириш;
миллий барқарор ривожланиш мақсадларини шакллантириш ва унинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш;
аҳолини рўйхатга олиш даврлари оралиғида аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш, аҳоли сонининг ҳисоби ва прогнозларини амалга ошириш учун статистик базани яратиш;
ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш.
Кармана туман
статистика бўлими
19.09.2019 йил
- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 356
Албатта, аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар уларни рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунга кўра, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳамдир.
Шунингдек, жорий йилнинг 20 август куни Ёшлар марказида Кармана туман ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиклаш тўғрисида"ги ПФ-5655 сонли фармони ижросини таъминлаш юзасидан тумандаги барча корхона ва ташкилотлар иштирокида кенгайтирилган семинар ташкил этилди. Семинар йигилиш давомида фармоннинг моҳияти, мақсади ва вазифалари аҳолини рўйхатга олиш тадбири тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ишларини ташкил этиш юзасидан тушунчалар берилди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
23.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 502
Жорий йил 2 июль куни туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Ф. Умаров бошқариб борди.
Сессия ишида туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибидаги “Туман бюджетининг 2018 йил биринчи ярим йиллиги ижроси ҳамда даромадлари базасини ошириш тўғрисида”, “Туманда янги иш ўринларини ташкил этиш, тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштирилиши, жадаллаштирилиши, шунингдек, биринчи ярим йиллик натижалари ва иккинчи ярим йилликда кўрилаётган прогноз кўрсаткичлари ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича туманда олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”, “Туман қишлоқ врачлик пунктларини замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурига киритилаётган объектларни 2019 йилда қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаштиклаш лойиҳаларини тасдиқлаш ҳақида” ва бошқа масалалар батафсил муҳокама этилди ҳамда тегишлича қарорлар қабул қилинди.
Ҳар бир қарор ижроси депутатларнинг доимий назоратидадир. Шундагина кутилган натижага эришилади.
О. ОЛИМОВ.
05.07.2018
- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 694
Ўтаётган ҳафтанинг сешанба кунида туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Ф.Умаров бошқариб борди.
Сессия ишида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.
Даставвал кун тартибидаги масала – туманда бюджет даромадлари базасини ошириш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Бобомуродовнинг ҳисоботи тингланди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари учун туманимизда давлат бюджетига тушумлар 199,6 миллиард сўмни ташкил қилган ҳамда режа-топшириқ 133,7 фоизга бажарилган. Шунингдек, ҳисобот даврида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми 13,8 миллиард сўмга бажарилиб, бюджетга ортиқча равишда 1,4 миллиард сўм маблағ туширилиши таъминланган. Бундан ташқари, ўтган 9 ой давомида туманимизда аҳоли саломатлигини таъминлаш ишларига 15,5 миллиард сўм, маданият ва спорт харажатларига 1,5 миллиард сўм ажратилган. Халқ таълими муассасалари ходимлари иш ҳақи ва ажратма тўловларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида эса вилоят маҳаллий бюджетидан 35,3 миллиард сўм сарфланган.
Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳар бир оиланинг даромадини ошириш, хусусий секторни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Туманимизда ҳам бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда. Сессия ишида депутатлар туманда янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар. Бу бўйича барча секторлар мисолида маълумотлар берилди. Шунингдек, туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори М. Шарипова сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар, жамоат ташкилотлари ва бошқа мутасаддилар билан ҳамкорликда бажирилиши лозим бўлган галдаги вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.
Ҳозирги кунда туманимизда 28448 нафар томорқа ер эгаси истиқомат қилади. Аммо уларнинг барчаси ҳам ўз томорқасидан унумли фойдалана олаяптими? Агар ушбу томорқа ер эгаларининг ҳар бирида ўртача 5 сотих экин майдони мавжуд бўлса, бу жами 1400 гектардан ортиқни ташкил этади. Бу экин майдонларидан унумли фойдаланилса, қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Кун тартибидаги навбатдаги масала шу хусусида бўлди. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С. Сатторов деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, тўқсонбости экинлари экиш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, сессия ишида туманда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида туман ҳокими ўринбосари Р. Темировнинг, туман аҳолисини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлашни янада такомилаштириш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Д. Эргашевнинг ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
А. ФАЙЗУЛЛАЕВА.
04.10.2018
- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 658
ЁШЛАРИМИЗ ОҚ-ҚОРАНИ
ТАНИЯПТИЛАР
Келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларимизни турли диний оқимлардан асраш ғоят долзарб масаладир. Жорий йил 25 июнь куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз!” шиори остида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” мавзусида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.
Уни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Э. Кенжаев олиб борди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Ғ. Мусурмонов, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Н. Исоқов, вилоят бош имом хатиби Т. Рўзиевлар кун тартибидаги мавзу бўйича фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истакларини билдиришди.
Мавзуга доир турли плакатлар чизган ўқувчиларга “Фахрий ёрлиқ”лар топширилиб, китоблар совға қилинди.
Бундай тадбирлар изсиз кетмайди, албатта.
Ўз мухбиримиз.
29.06.2018