РасмийЎзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и


Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.
Жумладан, республикада 2018-2019 йилларда 46 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари жалб қилиниб, 730 гектар майдонда замонавий лимонзорлар барпо этилди, лимон етиштириладиган иссиқхоналар умумий майдони 1 221 гектарга етказилди.

томарқаБутун дунё озиқ-овқат хавфсизлиги деган муаммога дуч келаётган бугунги кунда ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш давр талабига айланиб улгурди. Серқуёш заминимизда томорқадан унумли фойдаланган ҳар бир хонадон аввало рўзғор учун зарур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзлари етиштирмоқда. Қолаверса, кўплаб оилалар ўз томорқасини қўшимча даромад манбаига айлантириб, яхшигина фойда кўришаяпти.
Туманимизда 28448 та хонадонда 1604 гектар томорқа ерлари мавжуд. Афсуски, уларнинг барчасидан унумли фойдаланилмаяпти. Агар ушбу томорқалардан самарали ва тўлиқ фойдаланишга эришилса, қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мумкинлигини ҳисоблаб кўраверинг.

конвенция2019 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида“ги қонун имзоланди.
Мазкур ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган.
Маълумот ўрнида, ушбу конвенция 1951 йил 6 декабрда Рим шаҳрида қабул қилинган..

Манба: Agro.uz

agroЖорий йилнинг 15 январь куни Тошкент Давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги Жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент Давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Мева сабзавотТошкент вилоятининг Қибрай туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Президентимизнинг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш соҳасида жорий йил декабрь – 2020 йил март ойларида амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди.