ЁШЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЎЗ МЕҲНАТЛАРИ ОРТИДАН САРМОЯ ОЛМОҚДА
Жорий йилнинг илк кунларидан Кармана туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларда меҳнатга бўлган муносабатни шакиллантириш, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини ошриш мақсадида ҳаётга тадбиқ этилган «Ҳар бир ёшга - бир гектар» лойиҳаси асосида иш билан банд қилинган ёшлар меҳнати бугун ўз самарасини бермоқда.
Бундай ишлар аҳолини - айниқса ёшларни қувонтираётгани айни ҳақийқат. Айтиш жоизки Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ҳам ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор янги лойиҳалари асосида салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда. Устоз-шогирд анъанасига кўра, ҳунармандчилик, касаначиликка жалб этиш, меҳнат ярмаркалари ташкил қилиш билан иш топа олмаётган ёшларга ёрдам беришда, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида бандлигини таъминлаш, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ва “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитлар орқали яратилган янги иш ўринларига жойлаштириш шулар жумласидандир.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
9.07.2020 йил