ҚОВУН ТАРВУЗҚОВУН, ТАРВУЗ ВА ҚОВОҚНИ ЎҒИТЛАШ ҲАҚИДА ҚЎШИМЧАЛАР

Полиз экинларидан юқори ҳосил олиш учун гектарига соф ҳолда 150 кг азот, 150 кг фосфор ва 100 кг калий, органик ўғитлардан гектарига 30-40 тонна гўнг бериш тавсия этилади.

Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки карбамид кўринишда берилади.

Фосфорли ўғитлар аммофос, калий хлор кўринишда берилади, ўғитлар тук ҳолатда қуйдагича берилади: сульфат аммоний – 714 кг, карбамид 326 кг, аммофос 326 кг ва калий хлор 200 кг.

Ҳайдовдан олдин полиз экинларига гўнг ва калий ўғитларининг ҳаммаси, фосфорнинг 75 фоизи, яъни 244 кг шудгор даврида солинади.

Биринчи озиқлантириш фосфорли ўғитнинг қолган 25 фоизи, яъни 82 кг ва азотли ўғитни 50 фоизи, яъни сульфат аммоний 357 кг экиш олдидан берилади.

Иккинчи озиқлантириш азотли ўғитнинг 50 фоизи, яъни сульфат аммоний 357 кг экинлар уч-тўрт барг чиқарганидан кейин бериш тавсия қилинади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
10.08.2020 йил

Манба: Навоий Марказий
Томорқа  хизмати.