- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 448
Ўқув семинари бўлиб ўтди
Бугун Кармана туманида “Куйдирги ва Қрим-Конго гемаррагик касалликлари ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган устувор вазифалар” мавзусига ўқув семинари бўлиб ўтди. Кармана туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси “Тез тиббий ёрдам” бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинарида ҳамкор ташкилотлар мутахассисларидан ташқари тумандаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, оилавий ва хусусий корхоналарнинг раҳбарлари, масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Семинарнинг биринчи қисми даставвал тумандаги “Канс-маркет” тижорат корхонасига қарашли чорвачилик комплексида ўтказилди. Унда юқумли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича назарий тушунчалар берилди. Сўнгра касаллик аниқланганда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар малакали мутахассислар томонидан семинар иштирокчиларига атрофлича тушунтирилди.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 444
Мойли экинлар
КАРМАНАЛИК ДЕҲҚОНЛАР КУНГАБОҚАР ЕТИШТИРМОҚДА
Республикамиз аҳолисини ёғ-мой маҳсулотлари билан янада тўлиқроқ таъминлашда мойли экинларни экиш муҳим ўрин тутади. Бу йил ҳам карманалик миришкор деҳқонларимиз томонидан қарийб 182 гектарга соя ва 1427 гектар ер майдонларида кунгабоқар етиштирилмоқда.
Айтиш жоизки, жорий йилда туманимиз фермер хўжаликлари томонидан маҳаллий шароитда етиштирилган соя ва кунгабоқар хом ашёсини қайта ишлаш ҳисобига сифати юқори бўлган ўсимлик мойларини халқимиз дастурхонига етказиб бериш ҳажмини оширишда муносиб ўрин тутади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 19.06.2021 йил
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 354
КАРМАНАДА ҒАЛЛАГА ЎРОҚ ТУШДИ
Бу йил карманалик миришкор деҳқонларимиз томонидан 6120 гектар майдонда ғалла парваришланди.
Деҳқонларимизнинг захматли меҳнати эвазига етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб олиш, халқимизнинг ризқ-насибаси бўлган режадаги 12835 тонналик хирмон яратиш мақсадида ғалла ўримига қадар тегишли ташкилотлар томонидан катта тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Жумладан, мавжуд комбайнлар мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Ғаллани хирмонга етказишга мўлжалланган махсус техникаларнинг ҳам техник созлиги таъминланди. Мавсум давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича хайдовчиларга тумандаги тегишли идоралар вакиллари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бугун Алишер Навоий ҳудудидаги “Фарход” фермер хўжалиги ғалла майдонларида ўрим бошланди. Ишонамизки, туманимиз фермерлари бу йил ҳам режани ортиғи билан бажариб, ғалла хирмонини юксалишига муносиб хисса қўшадилар.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 7.06.2021 йил
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 354
Пиллачилик соҳасида
Кармана туманида пиллакорларимизнинг машаққатли меҳнати ўз ҳосилини бера бошлади. Бир неча кун аввал бошланган ушбу мавсумга Кармана туман “Ипак қурти” масъулияти чекланган жамиятида пухта тайёргарлик кўрилган. Ҳосилни нест-нобудгарчиликсиз, сифатли қабул қилиб олиш чоралари белгиланган.
Қувонарлиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Феруза Эшонқулова туман “Ипак қурти” масъулияти чекланган жамиятида пилла уруғи етиштиришда “темир дафтар”га киритилган 450 нафар ёшлар ва аёлларни мавсумий иш билан таъминлаб келмоқда.
Бу йил туманда 1392 нафар қурт боқувчи оилалар 1947 қути ипак қурти парваришлашди. Корхонада Марварид, Нафис, Гулшан, Япон, Хитой зотли пиллалардан саноатбоп ипак қурти уруғлари тайёрланмоқда.
Мақсад режадаги 109 тонналик “кумуш тола” хирмонини тиклашдан иборат.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 7.06.2021 йил
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 497
ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ
Карманалик деҳқонлар Навоий вилоятида биринчилардан бўлиб чигит экишга киришди. Шу муносабат билан “Мустақиллик” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Бу йилда туман фермерлари 5 минг 440 гектар майдонда ғўза парваришлашни режалаштирган бўлиб, мавсумни сифатли ва самарали ташкил этишга бағишланган семинар доирасида ҳосилни уюшқоқлик билан етиштиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жихатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермерлар иштирок этишди. Чигит экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида фикрлар алмашилди.
Семинар кўтаринки руҳда ташкил этлиб, байрамона дастурхон тузалди ва қўй сўйилиб, қурбонлик келтирилди.
Семинарда Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Соҳиб Сатторов иштирок этди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати