789789 1ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон қарори ижросини таминлаш мақсадида Кармана туманида вилоят кўргазмали амалий семинари бўлиб ўтди.

Навоий вилоятида Қишлоқ хўжалиги соҳасида боғдорчилик, узумчилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишга қаратилган ушбу семинар йиғилишда, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари унинг қурилиш-монтаж жараёнлари тўғрисида сўз юритилди.

Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган вилоятнинг барча туманларидан иштирок этган 150 нафардан ортиқ миришкор деҳқон фермер хўжалик ходимлари эътиборига, сувни тежовчи қурилмаларнинг фойдали ва афзал жиҳатлари тўғрисида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Исматов, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ж.Болиев ва Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Н.Атакуловлар томонидан батафсил тушунчалар берилди.

789789 2

Семинар давомида Кармана тумани Нарпай ҳудудидаги “Нарпай Шохжахон келажаги” фермер хўжалиги даласида томчилатиб суғориш технологияларини қурилиш-монтаж жараёнлари ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш билан таништирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
11.01.2021 йил