- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 419
Бутун дунё озиқ-овқат хавфсизлиги деган муаммога дуч келаётган бугунги кунда ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш давр талабига айланиб улгурди. Серқуёш заминимизда томорқадан унумли фойдаланган ҳар бир хонадон аввало рўзғор учун зарур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзлари етиштирмоқда. Қолаверса, кўплаб оилалар ўз томорқасини қўшимча даромад манбаига айлантириб, яхшигина фойда кўришаяпти.
Туманимизда 28448 та хонадонда 1604 гектар томорқа ерлари мавжуд. Афсуски, уларнинг барчасидан унумли фойдаланилмаяпти. Агар ушбу томорқалардан самарали ва тўлиқ фойдаланишга эришилса, қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мумкинлигини ҳисоблаб кўраверинг.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 370
Жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент Давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги Жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент Давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 368
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Президентимизнинг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш соҳасида жорий йил декабрь – 2020 йил март ойларида амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 516
2019 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида“ги қонун имзоланди.
Мазкур ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган.
Маълумот ўрнида, ушбу конвенция 1951 йил 6 декабрда Рим шаҳрида қабул қилинган..
Манба: Agro.uz
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 425
Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқод институти олимлари томонидан “2020 йилда қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширишда қўлланиладиган кимёвий воситалар бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилди.
Ушбу тавсиялар келаси йилда қишлоқ хўжалиги экин майдонларида зараркунанда ва касалликларнинг ривожланиши ҳамда тарқалиши бўйича тахминий прогноз вилоятлар кесимида ҳар бир тур асосида тайёрланди.
Ғўза экин майдонларида тарқалиши прогноз қилинган зарарли организмлар бўйича маълумотлар ва кимёвий воситалар тавсияси
Бошоқли дон экин майдонларида тарқалиши прогноз қилинган зарарли организмлар бўйича маълумотлар ва кимёвий воситалар тавсияси
Дуккакли дон, шоли ва мойли экин майдонларида тарқалиши прогноз қилинган зарарли организмлар бўйича маълумотлар ва кимёвий воситалар тавсияси
Мевали боғ майдонларида тарқалиши прогноз қилинган зарарли организмлар бўйича маълумотлар ва кимёвий воситалар тавсияси
Сабзавот, полиз ва картошка экин майдонларида тарқалиши прогноз қилинган зарарли организмлар бўйича маълумотлар ва кимёвий воситалар тавсияси
Зарарли чигиртка ва тут парвонаси тарқалиши бўйича маълумотлар ва уларга қарши кимёвий воситалар тавсияси
Манба: Вазирлик Матбуот хизмати