Бутунжаҳон Тупроқ куни ҳар йили дунё ҳамжамиятига тупроқ ресурсларининг аҳамияти, экотизимни сақлаш ва инсон фаровонлиги ўсишини таъминлашда тупроқнинг тутган ўрни тўғрисида эслатиш мақсадида нишонланади.
2002 йилнинг 5 декабрь санасида Халқаро Тупроқшунослар уюшмаси резолюцияси қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу сана тарихий кун сифатида йил тақвимига муҳрланган.
Сана муносабати билан дунё ҳамжамиятида тупроқ ресурсларини сақлаш муаммосига бағишланган тадбирлар, учрашувлар, маърузалар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этилади.
Тупроқ – шунчаки одам оёқлари остидаги барқарор пойдевор эмас.
Дунё жонзотлари озиқ-овқат таъминотининг муҳим омили ҳисобланган тупроқ қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси, қайта тикланмайдиган табиий ресурс ҳисобланади.
Ҳозирда тупроқшунослик соҳа вакиллари ва экологлар дунё тупроқ ресурсларининг учдан бир қисми таназзулга юз тутишидан, баъзилари эса ер юзининг чўл ҳудудини кенгайиб боришидан хавотирда.
Манба: Ўзбекистон Миллий
ахборот агентлиги 5.12.2019 й