Дарҳақиқат, жорий йилда вилоят пиллакорлари томонидан 879 тонна хомашё етиштирилиб, бу борадаги шартномавий режа 103 фоизга уддаланди. Вилоятнинг серҳосил ва бонитети юқори экин ерларида меҳнаткаш фермерлар ҳар гектаридан ўртача 52 центнердан ғалла ҳосили йиғиштириб, белгиланган режани ортиғи билан яъни, 106 фоизга бажарган ҳолда давлатга 114,1 минг тонна дон топширди. Такрорий экинлар сифатида бу йил ғалладан бўшаган ерларда 343,6 минг тоннадан ортиқ сабзавот, 74 минг тоннадан ортиқ мева етиштирилиб, қарийб 49 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди.
Шунингдек, вилоятда паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик йўналишларида ҳам салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Масалан, жорий йилда вилоят бўйича қарийб минг тонна асал етиштирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошди. Ҳудуддаги фермер хўжаликлари кўп тармоқли фаолият билан шуғулланиши натижасида 53 нафар миришкор фермер асаларичиликни ҳам йўлга қўйишди. Вилоятдаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан унумли фойдаланиш мақсадида хорижий ишбилармонлар билан ҳамкорликда балиқчилик соҳасида ҳам амалий ишлар жадал ривожлантирилмоқда.
Манба: uza.uz
10.12.2019 й