- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 377
Кармана туманида пахта терим машиналари иш бошлади
Кармана тумани фермерлари жорий йилда етиштирилган пахта ҳосилини замонавий терим машиналарида теришга киришди.
Тумандаги “Фарҳод” ва “Аҳмад Ўроқов” фермер хўжаликлари далаларида “Toшкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖда ишлаб чиқарилган “КЕЙС-220” русумдаги терим машиналари бугун илк бор пахта бункерларини хирмон сари йўллади.
Умумий қиймати 1 миллиард 250 миллион сўмлик мазкур техникалар 15 фоизлик банк кредитлари асосида 10 йил муддатга харид қилинган.
Айни пайтда бу каби тезкор ва сифатли терим машиналаридан биргина Кармана туманига 10 га яқини олиб келинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.09.2020 йил
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 352
КАРМАНАЛИКЛАР ПАХТА ТЕРИМИГА КИРИШДИ
Бу йил карманаликлар 16976 минг тоннадан зиёд пахта хомашёсини йиғиб олиб, қабул пунктларига топширишни мўлжалламоқда. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, ҳосилни ташиш учун етарли техника воситалари шай ҳолатга келтирилган.
Теримга фермер хўжаликлари раислари билан шартнома имзолаган кўнгилли камбағал оила аъзолари ва уюшмаган аҳолидан шакиллантирилган теримчилар жалб қилинди. Эрта тонгда далага чиққан теримчилар карантин қоидаларига роия этишган ҳолда эгатлардан жой олишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
22.09.2020 йил
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 296
Теримчилар билан шартнома тузишдан мақсад нима?
Айни кунларда фермер хўжалиги, кластерлар аҳоли билан шартнома тузгани, тузаётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез тилга олинмоқда.
Хўп, бу қандай ҳужжат ва унда нималар акс этади? Бунда хўжалик ишчиларининг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
– Далада ишлади дегани, аввалги замонлардаги каби кечаю, кундуз меҳнат қилиш эмас,– дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқшуноси Соҳибжон Ҳотамов. – Шу боис шартномада иш вақтини муддатлари, дам олиш ва байрам кунлари, ҳақ тўланадиган таътиллар, қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш кабилар акс этади.
Шунингдек, ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиши белгиланган. Унинг энг кўп миқдори бирон тарзда чекланмайди. Баъзи ҳолларда ишчиларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳам кўзда тутилган бўлиши мумкин.
Меҳнат шартномаси фақат ёзма шаклда тузилади ва унинг шартлари қайд қилингач, ходим ҳам, иш берувчи ҳам унга амал қилишга мажбур. Меҳнат шартномаси номуайян муддатга, беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилади.
Бундан ташқари қишлоқ меҳнаткашлари учун фермер хўжаликларида ёлланиб ишлаш учун ҳам имконият бор. Бундай ҳолатда ҳам меҳнат муносабатлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тартибга солинади.
Қайд этиш керакки, Меҳнат кодекси ходимга ишга қабул қилиш тўғрисида ариза бериш мажбуриятини юкламайди. Бунда ариза олиш шарт эмас, чунки ишга қабул қилиш учун ариза эмас, балки меҳнат шартномаси асос бўлиб хизмат қилади. Бироқ, бу ходимни ишга қабул қилиш учун ариза бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
У истаги бўйича ариза бериши ҳам мумкин, бу унинг ҳуқуқи ҳисобланади, ходимнинг аризасини қабул қилмаслик, рўйхатдан ўтказмаслик қонун талаблари бузилиши деб ҳисобланади.
Иш берувчи корхона, шу жумладан фермер хўжаликлари беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини юритиши шарт.
Агарда бу талаблар бузилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан мансабдор шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима тўлаши мумкин. Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдордаги жаримага сабаб бўлади. Бунда жарималар миқдори ҳам анча кўпроқ.
Айни кунларда пахта хомашёси етиштирадиган 28.8 минг фермер хўжалиги доимий банд бўлган 230 мингдан ортиқ ишчиларига қўшимча равишда аҳоли орасидаги ишсиз фуқароларни ихтиёрий жалб қилиш учун 300 мингга яқин фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузди.
Манба: Uza.uz
9.09.2020 йил
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 367
Карманада томчилатиб суғориш орқали мош ва тариқ етиштирилмоқда
Жорий йилда Кармана туманидаги “Ахатхон Анваров” фермер хўжалигининг 108 гектар пахта майдонига 1 млрд 80 млн сўм кредит маблағларига эвазига томчилатиб суғориш технологиялари ўрнатилган эди. Айни пайтда мазкур фермер хўжалигида томчилатиб суғорилаётган пахтазорда ғўзалар баравж ўсмоқда. Туманда ўзига хос тажрибалари билан танилган ёш фермер Феруз Ахтамов жорий йилда ҳам ўзига хос тажриба-синовларни амалга оширмоқда. У даласидаги ғалладан бўшаган ерларга мош ва тариқ экиб, уларни томчилатиб суғориш технологиялари асосида суғоришга аҳд қилди.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 338
ПОЛИЗ МАХСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Хабарингиз бор, эрта баҳордан Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров раҳбарлигида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида бўш турган, қишлоқ хўжалигида фойдалниш мумкин бўлган ер майдонларига ишлов берилиб, ёшлар ихтиёрига топширилган эди.
Бугун ўзига ишонган, Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ташаббуслари билан ўз имкониятини қишлоқ хўжалик соҳасида синаб кўришдек масъулиятни зиммасига олган, туманимиз ёшларининг самарали меҳнатлари ортидан етиштирилган ҳосили хирмон кўтарди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
25.08.2020 йил