- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 321
Каронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Tадбиркорлик субъектларига бугунги кунда бутун дунё бўйлаб хавф солаётган каронавирус пандемияси даврида мамлакатимизни иқтисодий барқорорлигини, инвестицион муҳитни яхшилаш, ишлаб чиқариш суръатларини, аҳолини бандлигини ҳамда даромадини барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларини қуллаб-қуватлаш мақсадида берилган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтиш лозимдир.
Жумладан, қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 417
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашаг доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли фармони мазмун моҳияти тўхталиб ўтадиган бўлсак, мазкур фармон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида эканлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланганлигини, шунингдек, Давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларнинг асосий вазифалари, яъни ўз фаолиятида юқорида кўрсатилган талабни ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлашга, ўз вазифалари ва ваколатларининг танқидий таҳлили асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ҳамда уларга йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирларни белгилаш ва уни такомиллаштиришга ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилганлиги таъкидлаш жоиздир.
Кармана тумани
Статистика бўлими
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 420
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармон мамлакатимиз тараққиёти йўлида қўлга киритилажак асосли ва ишончли маълумотлар базасини яратиш, республикадаги ижтимоий вазиятга янада ойдинлик киритишга хизмат қилади.
Мазкур хужжат билан тасдиқланган концепцияга асосан, Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олиш ишлари олиб борилади.
Концепция 8-боб, 29 банддан иборат бўлиб, унинг ҳар бирида масъул ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб қўйилган ва аҳолини рўйҳатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган эса Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.
Мазкур жараён 3 босқичда амалга оширилиши назарда тутилиб, аҳолини рўйхатга олиш баробарида, яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу ҳудудларда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйҳатини тузиш билан боғлиқ масала,турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддатини ўтаган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади.
Бунда ҳудудимизнинг янги, мукаммал кадастр харитаси яратилади деганидир. Бундан ташқари, фармонга мувофиқ Ўзбекистон Респуликасида 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.
Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ва жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
Худудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва натижаларни эълон қилишга доир чора-тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилади.
Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар эндиликда ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Натижада туманимизнинг ҳар бир маҳалласию кўчасига, олис овулларига алоқадор барча маълумотларни ўзида акс эттирган ягона ахборот базасига эга бўламиз. Бу қимматли маълумотлар эса бугун, эртага ва яқин келажак учун зарур.
Туман статистика
бўлими бошлиғи
М.Сафаров
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 448
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра,
2019 йилнинг 16 сентябрь ҳолатига янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони 585тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 314,5 фоизга кўпайган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми саноат 118та (20,1 фоизи), савдо 232та (39,7 фоизи), қурилиш 42 та (7,2 фоизи) ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 67та (11,5 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
2019 йилнинг 16 сентябрь ҳолатига янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)
2019 йил 16 сентябрь ҳолатига тадбиркорлик субъектлари 585та янги ташкил этилган бўлиб, шундан хусусий корхоналар - 75та, оилавий корхоналар - 263та, масъулияти чекланган жамиятлар -245та ва 2та бошқа тижорат корхоналари ташкил этади.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
17.09.2019 й
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 409
Тадбиркорлик бу, аввало, яратувчилик, бунёдкорлик деганидир. Президентимизнинг таъбири билан айтганда: «Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади». Бу тараққиётнинг олтин қонунидир.
2019 йилнинг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинишидан асосий мақсад аҳоли фаровонлигини янада ошириш, барча соҳаларни тубдан янгилаш ҳамда такомиллаштириш каби эзгу амаллар ҳисобланади.
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилган. Жумладан, давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Кармана туман статистика бўлимида, Давлат Хизматлари Маркази ходимлари билан биргаликда ташкил этилган семенарда хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирокида Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”ги Қонунига мувофиқ ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилаётгани тўғрисида айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этаётганлигини таъкидлаб ўтилди.
Ўқув семинари қатнашчиларига уларни қизиқтираётган саволларига батафсил тушунчалар ва керакли маълумотларни олдилар.
Туман статистика
бўлими бошлиғи
в.в.б М.Сафаров
09.08.2019 й