Сайлов расмиЎзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон– суверен демократик республика. Демократик республика бошқарув шаклини танлаган мамлакатларда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиб, давлат ҳокимияти органлари даврий асосда ўтказиладиган сайловлар орқали шакллантирилади.
Сайлов бу – давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканликларини таъминловчи қадриятдир.
Сайлов – фуқароларни танлаш ҳамда ўтган давр мобайнида ўтказилган ислоҳотларга муносабат билдириш имконияти, давлат ҳокимияти органларини шакллантириш воситаси, сайлов натижасида келгусидаги мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ бўлади.

хоким тадбКармана тумани ҳокимлигида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикрни илгари суриб, ҳокимлар, сектор раҳбарларига тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш топшириғини берган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Кармана тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Фахритдин Умаров тумандаги тадбиркорларга мурожаат йўллади.
Таъкидланганидек, туманимизда соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармон тадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни “Ўзбекистон бренди”остида дунё бозорларига экспорт қилмокдалар.
Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар кун сайин жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бормоқда. Тадбиркор билан янада жипслашиб ишлаш, уларнинг дарди-ҳолини эшитиш, муаммоларига тезда ечим топиш асосий вазифа эканлигини айтди.

Туман ҳокимлиги 
ахборот хизмати 
20.11.2019 й

Оила маркаази 55Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик дастурига мувофиқ “Оила” маркази, туман Маҳаллалар кенгаши, “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 13 ноябрь куни “Пахтаобод” маҳалласида Оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қара-тилган “Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчиларга “Оила” мадҳияси ва Республика маҳаллалар кенгаши, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” маркази фаолларининг МУРОЖААТИ ўқиб эшиттирилди. Тадбир иштирокчилари намунали оилаларнинг ўзига хос оилавий қадриятларини ёш оилалар, оила қуриш арафасида турган йигит-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, замонавий намунали оилалар сафини кенгайтириш, ибратли оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш, улар тажрибасини оммалаштириш муҳим эканлигини таъкидлашди. Тадбирда “Яхши тарбия” видеоролиги намойиш этилди.


“Оила” маркази
Кармана туман бўлими 
19.11.2019 й

images 101Кармана туман статистика бўлимда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да ташриф буюрган тадбиркорлик субъектларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга кенг эркинликлар бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари тўғрисида, шунингдек, мазкур қонун ҳужжатлари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.

БАЙРОҒ 28Ассалому алайкум ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Авваламбор барчангизни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон номи жаранглаган ҳар бир тадбирда Давлат байроғи баланд кўтарилиб, ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳиссини ошириб келмоқда.
Давлат байроғи фуқароларга ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда давлат рамзи қабул қилинган кунни республика бўйича барча ҳудудларда нишонланиши белгилаб олинди.
Шу муносабат билан бугунги тадбиримиз ҳам “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим” шиори остида бўлиб ўтмоқда.