- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 379
Инсонни эъзозлаш, ҳолидан хабар олиш бизнинг ўзбек халқимизга хос жиҳатлардан бири саналади. Бугунги кунда қарийиб бутун дунё ҳалқлари коронавирус инфекциясидан жабр чекаётганлиги, юртимизда ҳам карантин эълон қилиниб, аҳолини уйда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда жиддий зарурат бўлмаганда вақтинча кўчага чиқмасликка чорламоқдамиз.
Бундай вазиятда тадбиркорларимиз ва жонкуяр фуқароларимизнинг бир-биридан ҳол сўраб, кам даромадли оилаларга моддий ёрдамлар улашиши ҳамжихатлик нишонасидир.
Шундай эзгу ишларни бошида турган туманимиз ҳокими Фахритдин Умаров кундалик ишлари билан бир қаторда Азамат ва “Дўрман” маҳаллаларида бўлиб, 8 та хонадонларда истиқомат қилаётган кам даромадли оила аъзоларидан кўнгил сўради. Ташрифи давомида “Дўрман” маҳалласига қарашли Туркман кўчасида яшовчи иккинчи жахон уриши қатнашчиси 100 ёшни қаршилаган Турдиев Пирназарбобо ва Ҳунарманд кўчасида яшовчи 92 ёшли Очилов Гулбойбоболарни ҳам зиёрат қилишни унутмади.
Туманимиз ҳокими мазкур ташрифи довомида мамлакатимиз ҳудудида иши юзасидан хизмат сафаридан (Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти) қайтган фуқароларнинг уй карантинига олинганлик назорат билан ҳам танишди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 373
Бугун 2 апрель куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров яна бир бор туман ҳудудида фаолият юритаётган ижтимоий ва хусусий дорихоналарга ташриф буюрди.
Коронавирус инфекциясига қарши курашишда ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишда фуқаролар томонидан зарурат сезилаётган тиббий воситаларнинг мавжудлиги ҳамда нархларни сунъий оширилмаслиги юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.
Шунингдек, тикувчилик фаолиятидаги тадбиркорлик субъектлари ва якка тартибдаги чевар хотин-қизлар билан ўзаро келишилган ҳолда махсус ниқоблар тайёрлатиб, белгиланган нархларда сотувга чиқариш лозимлигини таклиф қилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
2.04.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 373
O‘zbekistonda koronavirus bilan kasallanish bo‘yicha 83 ta holat (1 sutkada + 18ta) aniqlandi. 1 odam vafot etdi.
Dunyoda COVID-19 ga chalinganlar soni 531 860 kishiga yetdi.
Vafot etganlar – 24 057 ta
Sog‘ayib ketganlar – 122 203 ta
Boshqa mamlakatlardagi koronavirus statistika ko‘rsatkichlari:
????????AQSH:
Kasallanganlar – 85 840
Sog‘ayib ketganlar – 753
Vafot etganlar – 1 296
????????Xitoy
Kasallanganlar – 81 782
Sog‘ayib ketganlar – 74 181
Vafot etganlar – 3 291
????????Italiya
Kasallanganlar – 80 589
Sog‘ayib ketganlar – 10 361
Vafot etganlar – 8 215
????????Ispaniya:
Kasallanganlar – 57 786
Sog‘ayib ketganlar – 7 015
Vafot etganlar – 4 365
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
27.03.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 384
2020 йил 29 март куни фуқаро Тухтагул Турдиева томонидан ўзининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Кармана тумани “Талқоқ” маҳалласи Талқоқ-2 массивидаги кўп қаватли уйларга берилаётган ичимлик суви истеъмол учун яроқсиз деган маълумот йўлланган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман “Сувоқава” ДУК филиали ходимлари иштирокида мурожаат жойига бориб ўрганилганда, аҳоли томонидан ичимлик сувига ҳеч қандай эътирози ва эхтиёжи йўқлиги билдирилди.
Шунингдек, мурожаатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида фуқаро Тухтагул Турдиевани суҳбатга таклиф қилганимизда уйида бўлсада, хонадони эшигини ҳам очмасдан хаттоки ўзини уйда йўқдек тутиб, саҳна кўриниши намойиш этди.
Фуқароларни фикри билан айтганда, якка тартибда қурилган уй-жой хонадонлари учун берилган ичимлик суви линиясидан рухсат берилган умумий фойдаланиш крандан аҳоли доимий фойдаланиб келаётгани, яшаш хонадонларининг учунчи қаватида ҳам сув босимининг етарли даражада ёки керагидан ортиқ эканлиги ва истеъмол учун яроқлигини маълум қилиб, ичимлик суви нотоза, йўқ деган бундай ёлғон маълумотларни тарқатаётган қўшниларимиз ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиши лозимлиги билдирилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 371
Навоий вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 12.00 дан бошлаб, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.
Мазкур ҳудудларга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, шаҳар ва туманларда (Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманлари) доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.