ТАДБИРКОРЛАРКармана тумани ҳудудида тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантиришда қуйидаги йўналишлар бўйича лойиҳалар эълон қилинмоқда:
• Лойиҳа қиймати 2,0 миллиард сўм бўлган, Асаларичиликни ривожлантириш;
• Лойиҳа қиймати 4,0 миллиард сўм бўлган, Қуёнчилик комплекси ташкил этиш;
• Лойиҳа қиймати 5,0 миллиард сўм бўлган, Мевани қайта ишлаш цехи ташкил этиш;
• Лойиҳа қиймати 7,0 миллиард сўм бўлган, Паррандачилик комплекси ташкил этиш;
• Лойиҳа қиймати 7,0 миллиард сўм бўлган, Чорвачилик комплекси ташкил этиш.
Мазкур лойиҳаларни амалга оширишлари учун талаб этиладиган ер майдонлари ўз вақтида ажратилади ҳамда тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши кафолатланади.

Мурожаат учун телефон: +99879-532-40-78

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
14.04.2020 йил

Устоз 2Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров “Азамат” маҳалласи Шеробод-1 кўчасида истиқомат қилиб келаётган ҳунармандчиликка бел боғлаган 16 та оила аъзоларининг бир нечтаси фаолияти билан танишди.
Ҳунармандлик авлоддан-авлодига ўтиб келаётган А.Насимов, Н.Эргашев, И.Эргашев Д.Тилабов ва С.Кенжаевлар сулолаларининг ҳунармандликни “Бешикчилик” йўналишини ривожлантириш билан "устоз-шогирд" анъанаси асосида 30-35 нафар ёшларимизни ҳунарга ўргатиб келаётганлиги кишини қувонтиради.
Туман ҳокими Ф.Умаров ушбу ноёб истеъдод эгалари фаолияти билан танишиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев такидлаганларидек Ҳунармандликни ривожлантириш учун "Устоз-шогирд" анъанаси асосида бу жараёнга ёшларни жалб этиш, ҳунармандларни шогирд олиш ва ҳунарга ўргатишга рағбатлантириш, ёш ҳунармандларга фаолиятини бошлашда ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги тўғрисидаги ибораларини яна бир бор ёдга олиб, Сиз ҳунармандларни ҳар доим қўллаб-қувватлашга биз раҳбарлар доим тайёрмиз деб уста ва шогирдларга қувонч улашди.

 

ШОХРУХКармана тумани “Хончарбоғ” маҳалласидан тадбиркор, саховатпеша ва эҳсонсевар инсон Расулов Парда Расулович томонидан жисмоний имконияти чекланганлар, кам даромадли оилалар ва ёши улуғ отахон-у онахонларни зиёрат қилишдек, яхши ниятлар билан озиқ-овқат махсулотлари улашилди.
Ушбу Кармана тумани ҳокимлиги ташаббуси ва Навоий полиграф сервис раҳбари тадбиркор П.Расулов ҳомийлигидаги тадбир довомида “Сардоба” маҳалласидаги туман ҳокимлигига қарашли имконияти чекланганлар ётоқхонасида истиқомат қилаётган 15 нафар ижтимоий ҳимояга эҳтиёжмандлар ва “Хончарбоғ” маҳалласидан 35 нафар кам даромадли оилалар ҳамда 2 нафар нуроний ота-онахонлардан кўнгил сўралди.

 

ШОХРУХ. 1

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
6.04.2020 йил

Шудгор Ҳабарингиз бор Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг учунчи сессиясида 2020 – йилда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар белгилаб олинган эди.
Ушбу “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасини амалага оширишда туманимиз ҳокими Фахритдин Умаровнинг кўрсатмалари билан фойдаланилмайдиган 230 гектар ер майдонларида озиқ-овқат махсулотлари ёшларимиз томонидан етиштирилиши мақсад қилиниб, ер майдонларига ишлов берилаётганлиги ҳаммамизга маълум.
Бугунги кунга қадар махсус қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида 185 гектар ер майдонига ишлов берилиб, уруғ қадаш ҳолатига келтирилди ва деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган туманимиз ёшларига ушбу томарқа майдонлари тақсимлаб берилди.
Ҳозирда режадаги 45 гектар ер майдонларида ёшларимиз бандлигини таъминлаш ва озиқ-овқат махсулотлари етиштиришга доир ишлар амалга оширилмоқда.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
9.04.2020 йил

дизенфекция 2Аввал такидлаганимиздек, Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров томонидан мамлакатимизга коронавирус пандемиясини кириб келиши ва республикамиз бўйлаб, карантин эълон қилиниши муносабатида туман ҳудудида тўлиқ дизенфекция ишларини амалга ошришда профлактик чора-тадбирлар белгилаш ва отрядлар шакиллантирилиши юзасидан санитария-эпидемиялогик осойишталик маркази туман бўлимига кўрсатмалар берган эди.
Бугун ушбу чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида, Навоий вилоят Халқ қабулхонаси, Фавқулода вазиятлар бошқармаси, Миллий гаврдия бошқармаси, Фавқулода вазиятлар туман бўлими, туман Ички ишлар бўлими ва санитария-осоишталиги маркази туман бўлими раҳнамолигида туман ҳудудида дизенфикция ишларини амалга ошириш бўйича оммавий тадбир ташкил этилди.

 

дизенфекция 1

дизенфекция 3