- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 347
Аёл соғлом бўлса, келажагимиз эгалари саломат ўсиб-улғаяди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Кармана туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси масъуллигида 1-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га киритилган тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар, Қишлоқ оилавий поликлиникаларга жалб этилган ҳолда бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Ушуб тиббий кўрикда хотин-қизлар терапевт, кардиолог, гинеколог, лор шифокорлари ва УТТ, ЭКГ ва бошқа тиббий текширувларидан, туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли ҳудудий поликлиника томонидан ташриф буюрган шифокорлар кўригидан ўтишмоқда.
Аниқланган касалликлар бўйича аниқ ташхислар қўйилиб, туман тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатор, аҳволи оғир беморларга вилоят ва республика ихтисослаштирилган марказларга даволаниши учун бепул ордерлар бериб, соғлигини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Шу каби тиббий кўриклар тумандаги барча секторлар кесимида ўтказилиши белгиланган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
20.01.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 355
2021 ЙИЛ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида кўтарилган долзарб масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида Кармана туманида барча секторлар кесимида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири 1-сектор ҳудудида жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида ўтказилди.
Тадбирда Республика махсус тарғибот гуруҳи аъзолари, олий таълим муассасасидан таклиф этилган профессор-ўқитувчилар, 1-сектор аъзолари ва 145 нафар тумандошларимиз иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар ҳар бир масала, барча соҳадаги ўзгариш ва ислоҳотларнинг туб моҳиятини аҳолига содда, равон, халқ тилида, асосли мисоллар, аниқ кўрсаткичлар, манфаатли режалаштириш ва амалга ошириш механизмлари асосида, видеолавҳалар орқали етказиб беришди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
20.01.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 364
Кармана тумани ҳокими Ф.С.Умаровнинг Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 29 йиллиги ҳамда“Ватан ҳимоячилари куни” билан байрам ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ҳамда Қуролли Кучларимиз фахрийлари, қадрли тумандошлар!
Шу кунларда барчамиз яна бир қутлуғ сана – Қуролли Кучларимизнинг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни кўтаринки кайфият, улкан ютуқлар, эзгу ниятлар билан қарши олмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳарбий хизматчилар, аскар ва сержантлар, зобит ва Қуролли Кучларимиз фахрийларини ҳамда уларнинг оила аъзоларини ушбу қутлуғ байрам "14 январь — Ватан ҳимоячилари куни" умумхалқ байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Қадрли юртдошлар!
Муҳтарам Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг яқинда Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларга ташрифи чоғида “Бугунги Қуролли Кучларимиз беш йил олдинги армия эмас. Мудофаа доктринамиз бўйича қилинган ишлар натижасида миллий армиямизнинг салоҳияти ҳар томонлама ўсишга эришди” дея айтган сўзлари азиз аскар ва зобитлар, Қуролли Кучларимиз вакилларининг юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда, сарҳадларимиз даҳлсизлигини, тинч ва фаровон ҳаётимизни ҳимоя қилишдаги ҳиссаларига берилган юксак эътироф дея билиб, юрт ҳимоячилари фаолиятининг нақадар шарафли эканлигини англаб, қалбимизга уларга нисбатан чексиз ҳурмат жўш уради.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 338
14-январь Ватан ҳимоячилари куни байрами
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29-йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Кармана тумани 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни Кармана туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев сўзга чиқиб, барча ҳарбий хизматчилар, аскар ва сержантлар, зобит ва Қуролли Кучларимиз фахрийларини самимий табриклади.
Тадбирда Маданият бўлими томонидан юртни тараннум этгувчи куй қушиқлар ижро этилиб, ёш ижодкорлар томонидан тайёрланган саҳнавий кўринишлар байрамга ўзгача завқ бағишлади.
Байрамда бир гуруҳ ҳарбийлар тақдирланишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 14.01.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 366
Туман Кенгашининг XXI сессияси
Бугун Кармана туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ф.Умаров раислик қилди.
Сессия котиби этиб, 4-Пахтаобод сайлов округидан туман Кенгаши депутати Ю.Ярқулова сайланди.
Депутатлар сессия кун тартиби ва регламентини тасдиқладилар.
Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг 2020 йил мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисида туман ҳокими Ф.Умаров ахбороти тинглианди. Ахборотда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган муҳим вазифалар, муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан белгиланаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр юритди.