969696 81ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Куни кеча Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Шамуратов иштирок этди.

Сессия кун тартибида туман Кенгаши депутатлари томонидан битта масала тумандаги 8-, 12-, 15-, 32-умумтаълим муассасаларидаги бўш директорлик вазифаларига тавсия этилган номзодларнинг 3 йиллик дастурлари билан танишиш ва вазифага тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессия ишида 9 нафар номзодларнинг 3 йил давомида асосий эътиборни таълим сифатини босқичма-босқич яхшилашга қаратилган дастурлари депутатлар диққат марказида бўлди. Кенг муҳокама ва савол-жавобларга бой тарзда ўтган сессияда умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича энг яхши дастур эгаси танлаб олинди. Танлов натижаларига кўра 8-мактаб директори вазифасига М.Қаршиева, 12-мактабга Ж.Юлдошев, 15-мактабга Ю.Ўроқова ва 32-мактабга А.Очиловларнинг номзодлари депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

969696 82

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 18.02.2021 йил