ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Бугун Кармана туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Навоий вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Кармана туман ҳокими ўринбосари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашни таъминлашда албатта, маҳалланинг ўрни катта ҳисобланади. Шу боисдан бугунги кунда туманимизда ҳам ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қад ростлаб аҳолига топширилмоқда.
Маҳалла биносининг кенг ва ёруғ хоналари эса маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариш билан бирга, мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратади.
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини биноси намунавий лойиҳа асосида қурилган бўлиб, бино зарурий мебель, компьютер жамланмалари ва бошқа воситалар билан таъминланган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 16.02.2021 йил