УЧРАШУВ 2ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун 27 - июнь куни мактаб битирувчилари иштирокида Кармана туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 30-июнь ёшлар куни муносабати билан ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мактабни аъло баҳоларга битирган 8 нафар ёшларга туман ҳокими Ф.Умаров томонидан олтин ва кумуш медаллари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, барча битирувчи ёшларга олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишларида омадлар ва келгусида Ватанимиз учун астойдил хизмат қиладиган мутахассис бўлиб етишишига туман ҳокими номидан яхши тилаклар билан ишонч билдирилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
27.06.2020 йил

БЕҲЗОД САВУРОВКАРМАНА ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ БЕҲЗОД САВУРОВ ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ АЪЗОЛИГИГА САЙЛАНДИ

Бугун 26 июнь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузурида ташкил этилаётган Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган номзодлар таништирилди.

Навоий вилояти бўйича Ёшлар парламенти аъзолигига фаол ва ҳар томонлама ташаббускор ёшлардан сайланган 6 нафар номзодлардан бири бўлиб, Кармана туман Кенгаши депутати Беҳзод Савуров номзоди тасдиқланди.
Мазкур парламент аъзоларининг олдида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ва масъулиятли вазифалар қўйилди.
Б.Савуровга келгусида ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятига омадлар тилаймиз.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
26.06.2020 йил

МИ БУЮРОСИМаъмурий муносабатларга янгича ёндашув!

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 8 январь куни “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши бугун мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш ва модернизация қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг яққол ифодаси ҳисобланиб, илғор хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибасини миллий қонунчилик тизимимизда тадбиқ этишнинг ижобий натижасидир.

жўрналист 1Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

 

27 - июнь – Матбуот ва оммавий ахборот хизмати воситалари ходимлари куни муносабати билан кўп йиллик серқирра ижоди, ўткир қалами ва қудратли сўзи ила соҳа ривожи ҳамда юртимиз тараққиётига муносиб ҳиссасини қўшган Карманалик бир қатор фидоий журналистларга туман ҳокими Ф.Умаров ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимовнинг эсдалик совғалари топширилди.

НКМК“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ КАРВОНИ ҲАРАКАТДА

 

Бугун 23 июнь куни “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ карвони навбатдаги ташриф билан Кармана тумани 1-сектор ҳудудидаги “Дўрман” ва “Қахрамон” маҳаллаларига етиб келди.
Айтиш жоизки, Кармана туман ҳокимлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилган, “Навоий кон-металлургия комбинати” ҳомийлигидаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати карвонининг юриши натижасида 110 та хонадонларга моддий таъминотлар етказилди.