МАЪМУРИЙТУМАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРИ ТУГАТИЛАДИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатнинг ривожланишида алоҳида ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди ва 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари ва туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилган эди.


Ўтган 3 йилдан ортиқ муддат давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқилиб, ўз ечимини топгани ва фуқаролар ва юридик шахсларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилинганлигини алоҳида эътироф этиш мумкин. Бу ҳолатда барчани қизиқтирган автомашиналарни бошқаришда пардадан фойдаланиш мумкинлигини қонунийлигини асослаб берилиши ҳамда тадбиркорлик субъектлари, хусусан, фермер хўжаликларини ерларини ноқонуний олиб қўйилишидаги қатъий қонуний позицияни кўрсатганида кўриш мумкин.
Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №ПФ-6034-сонли Фармони билан туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилиши ва унинг негизида вилоятнинг барча туманлари бўйича фақатгина оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган вилоят марказиларида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилиш белгиланди. Қисқа қилиб айтган оптималлаштириш назарда тутилмоқда яъни вилоят марказида ташкил этилган битта туманлараро маъмурий суди шу вилоятнинг барча туманларидан қилинган шикоятларни биринчи инстанция сифатида кўриб чиқади.
Шунингдек, мазкур Фармонда маъмурий судларнинг барчаси тугатилиши назарда тутилмаган, яъни Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят маъмурий судлари ўз ўрнида қолиши ва фақатгина оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар юзасидан апелляция судлов ишларини амалга оширишни аввалгидек давом эттирадилар.
Ушбу фармонда 2020 йил 1 январдан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриш маъмурий судлардан жиноят судларига ўтказилиши белгиланмоқда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, содда қилиб тушунтирганда транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, майда безорилик, лицензиясиз автотранспортда такси хизматини кўрсатиш, ҳақорат қилиш, туҳмат ва бошқа шу каби маъмурий ҳуқуқбазарлик тушунилади. Ҳозирда ушбу қилмишлар учун юритилган маъмурий ишларни маъмурий судлар кўриб келмоқдалар. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунда жазо тайинлаш назарда тутилади. Мана шу жазо тайинлаш функцияси табиатига кўра жазо тайинлаш масаласини ҳал қилиш ваколати берилган жиноят ишлари бўйича судлар учун яқинроқ. Шу боис, ушбу ваколат жиноят судларига ўтказилмоқда. Маъмурий судлар эса оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар, яъни мансабдор шасхнинг қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигидан норози бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий судларга шикоят тартибида мурожаат қилишиб, ҳуқуқлари тикланиши масаласини қўйишлари мумкин бўлади.
Энди барча аризачилар вилоят марказларида ташкил этилган вилоятда ягона бўлган туманлараро судларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари вилоят марказларидан йироқда жойлашган туманлар яшовчилар фуқароларга вилоят марказига келиб ариза топшириб, ўтказиладиган суд мажлисларида иштирок этиши учун сарсон бўлишини олдини олиш мақсадида шикоят аризаларни электрон тарзда юбориш тизими такомиллаштирилади ва суд мажлисларини аксарият қисми энг замонавий видеоконференц алоқа режимида ўтказилиши фармонда назарда тутилган. Бу ўзгаришлар энг аввало фуқароларга ўз ҳуқуқларни суд йўли билан ҳимоя қилишга қулайликлар яратади.
Маъмурий судларнинг оптималлаштирилиши ва фақат оммавий низоларни кўришга қатъий ихтисослаштирилиши энг аввало маъмурий органлар ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларда қонунийлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Кармана туман маъмурий суди раиси 
Ф.Жумақулов
11.08.2020 йил