- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 384
Янги тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди
Янгиланиш яшариш айёми – Наврўз умумхалқ байрами арафасида Кармана туманида бир қанча ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилди. Жумладан, бугун “Жалойир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бахт жалойир” тикувчилик корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Кармана туман ҳокими Ф.Умаров ўз кириш сўзида янги корхонада ишлаб чиқариладиган сифатли махсулотлар нафақат ички бозорда, балки жахон бозорида ҳам харидоргир бўлишини, Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда мана шу замонавий корхонани ташкил этган ишбилармонлармиз қисқа муддатларда ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтиришларига ишонч билдирди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 348
Азиз карманаликлар!
Сизларни жорий йилнинг 18 март куни соат 10:00 да Кармана тумани “Ёшлик” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “Наврўз” умумхалқ байрами тадбирига таклиф этамиз.
Баҳор гулларидан гулдаста сизга,
Чин қалбим табриги пайваста сизга.
Бир аср яшанггу, яъна ним чорак,
Наврўзи олам бўлсин муборак.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
16.03.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 295
Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби тўғрисида қисқача маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонига мувофиқ, 2020 йилда Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қуйидагилар ишлар амалга оширилди:
Жумладан, Кармана тумани сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда, жойларда жисмоний ва юридик шахслар билан 26 маротаба сайёр учрашувлар, 1 маротаба тумандаги уюшмаган ёшлар билан “Ёшлар бизнинг келажагимиз” ҳамда 3 маротаба Кармана туман ҳокими билан ҳамкорликда тумандаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан “Ҳоким ва ёшлар” рукни остида учрашувлар ўтказилди. Оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиши натижасида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар жойига борган ҳолда ўрганилиб уларга “Қабулхона”нинг амалий кўмаги ёрдамида ечим топиб берилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 426
Фавқулодда вазиятлар болалар нигоҳида...
“Фавқулодда вазият жой-ҳам вақт-ҳам танламайди”, ўтган йилга назар соладиган бўлсак юртимиз аҳолиси учун жуда синовли йил бўлди десак бу айни ҳақиқат бўлади, зеро коронавирус пандемияси инсоният учун кутилмаган муаммоларни олиб келди, бу билан биргаликда табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар (кучли шамол, жала, сел) ва сув омбор дамбаларининг емирилиши оқибатида аҳоли хонадонлари, ижтимоий соха обьектларининг жиддий зарар кўришига сабаб бўлди, бу эса бизни янада сергак бўлишга, фуқаро муҳофазаси бўйича билим ва кўникмаларни пухта эгаллаб амалиётга тадбиқ этишимизга меъзон бўлиб хизмат қилади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 360
Sardorlar Kengashi faoliyatini rivojlantirish oyligi
Joriy yilning mart oyi O'zbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi tomonidan "Sardorlar Kengashi faoliyatini rivojlantirish oyligi" deb e'lon qilindi.
Ushbu munosabat bilan Sardorlar faoliyatini rivojlantirish, ularga motivatsiya berish, hamkorlikda ishlash ko'nikmalarini shakllantirish maqsadida Karmana tumanidagi 6 - va 31 - maktab yoshlar yetakchilari hamkorligida Maktab Sardorlar Kengashi a'zolari uchun Seminar-trening tashkil etildi.
Seminar-trening davomida ikki maktab sardorlari o'zaro do'stona fikr almashib, tajribalari bilan o'rtoqlashdilar.
Jamoa bo'lib ishlash ko'nikmalarini shakllantirish, topqirlik, ijodkorliklarini yanada oshirish maqsadida qiziqarli motivatsion trening mashg'ulotlari o'tkazildi.
Tuman hokimligi axborot xizmati 15.03.2021 yil