- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 342
Ҳурматли тумандошлар,
Жорий йилнинг 7 май куни соат 10:00 да Кармана тумани “Дўрман” маҳалласи биносида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги тизимли муаммоларини ўрганиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида мавжуд турли тўсиқ ва ортиқча қоғозбозликларга чек қўйиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида адлия бошқармаси, вилоят суди ва маъмурий суди раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилади.
Сизнинг шахсий ҳаётингизда ёки тадбиркорлик фаолиятингизда ўз ечимини кутаётган муаммоларингиз бўлса албатта, мурожаат қилинг.
Қабулга келган фуқаролар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари, тиббий ҳимоя ниқобларини таққан бўлишлари шарт.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 05.05.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 338
КОРРУПЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА
Кармана туман прокуратураси ва туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан таълим, мактабгача таьлим ҳамда тиббиёт соҳаларида фаолият юритаётган ишчи ходимлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, коррупцияга йўл қўймаслик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Жараёнда тартиб-интизом ва ўз ишига бўлган масъулиятни янада ошириш, жиноятчилик ва коррупциянинг фожиали оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Суҳбат чоғида иштирокчиларга келгусида жамият равнақига ҳисса қўшиш, ҳар қандай зарарли иллатларга йўлиқмай, орзулар сари дадил қадам ташлаш кераклиги таъкидланди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 05.05.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 341
“БИЗ ЁШЛАРГА МАДАДКОРМИЗ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА
Юртбошимизнинг топшириқларига асосан жорий йил бошидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий қилинди. Ҳозирда республикамизнинг қайси бир гўшасига борманг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Хусусан, Кармана туманида “Ёшлар дафтари”га 3122 нафар ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, ҳар бири билан алоҳида ишлаш бўйича туман ҳокимлигида штаб ташкил қилинди ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун шундай тадбирлардан бири – туман ҳокимлиги биноси олдида 28 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш, моддий фаровонлигини яхшилаш мақсадида имтиёзли кредитлар асосида мотокультиватор ва юк ташишга мўлжалланган мотоцикллар топширилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 320
1 майдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?
Ҳукумат қарорига биноан имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати ва компенсация учун талаб этиладиган юқори баллар белгилаб қўйилди. Унга кўра, ҳозирча IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT имтиҳон тизимларидан юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади
Президент қарорига биноан:
• Давла тҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади ҳамда уларнинг янгиланган чекланган сони белгиланади;
• вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари иловага мувофиқ қисқартирилади.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 367
Тадбиркорлик субъектларининг янада эркин фаолияти учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609 сонли фармонига асосан, кичик тадбиркорлик субъектлари 2015 йилдан бошлаб статистика ҳисоботларини йилда бир марта тақдим этишлари ҳамда статистика органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятининг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича ҳар чоракда танланма кузатувларни ўтказиб борилмокда.
Бўлимда тадбиркорлик субъектлари учун соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита ва бошқарма раҳбариятининг қабул кунларини (шу жумладан, сайёр қабуллари тўғрисидаги маълумотлар) кўргазмали стендларда жойлаштирилганлиги, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ҳамда янгиликлар мавжуд бўлиб, тадбиркорлик субъектларига, улар билан давлат статистика органлари ўртасида ўзаро муносабатларда юзага келган ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммоли масалалар ҳамда давлат статистика органлари фаолиятини, шу жумладан электрон шаклда ҳисобот тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни статистика органларида ташкил этилган. “Ишонч телефонлари” орқали ҳамда “www.stat.uz” веб сайтидаги мурожаатларни қабул қилиш саҳифасида жойлаштирилган виртуал қабулхона орқали мурожаатларни юборишлари, Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. почта манзилига мурожаат қилиш мумкинлиги ҳамда Ягона интерактив давлар хизматлари “my.gov.uz” порталида “davlat organi rahbariyati qabuliga yozilish” саҳифаси орқали, ўтказиладиган семинарлар, тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этиладиган “Очиқ эшиклар куни” ҳақида маълумотлар бериб борилиши тўғрисида, “Очиқ эшиклар куни”да масъул ходимлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, тадбиркорларга асосли жавоблар берилиш, Давлат статистика қўмитаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича Интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган давлат интерактив хизматларининг афзалликлари ва қулайликлари мавжуд.
Кармана туман статистика булими 29.04.2021 йил