Оила 67Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани “Оила” марказида “Болаларни оилага ва жамиятга мослаштириш республика маркази” вакили Г.Ш.Куканянц томонидан ихтисослаштирилган муассасидан (ИМ) қайтаётган болаларнинг ота оналари ва оиласини болани қабул қилишга тайёрлигини баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича махсус тайёрланган тренерлар Г.Джалилова ва Н.Эрмаматова ҳамда маҳалла мутахассисларининг бу борада олиб бораётган фаолиятини ўрганиш (супервизия) ўтказилди.
Шунингдек, ИМ дан кайтиб келган Ш.Джамаловнинг хонадонида бўлиб, яшаш шароити, оила аьзолари билан муносабати тўғрисида боланинг онаси билан суҳбат ўтказилди.

Интернет 1Давлат бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш – айни пайтда кун тартибидаги муҳим масала саналади. Бу эса аввало, корхона-ташкилотларнинг ОАВ билан тобора яқин ҳамкорлик ўрнатиши билан боғлиқ.
Кейинги вақтларда вилоятимизда матбуот анжуманларининг тез-тез ташкил этиб келинаётгани айни жараён воҳамизда қизғин кечаётганидан далолат беради.

ИИБЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Кармана тумани Маликработ ҳудудидаги “Сардоба”, Нарпай ҳудудидан “Камолот”, Жалойир ҳудудидан “Юқори буғ” маҳаллаларида туман Ички ишлар бўлимининг ҳудудий бўлинмалари замонавий лойиҳалар асосида қурилган биноларда фаолият бошлади.
Бу масканда, тегишли ҳудудда содир этилган, биринчи навбатда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганиб, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни келтириб чиқарган омиллар аниқлаштирилади.

ИИБ 1

 

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
28.09.2019 й
 

ўқитувчилар куни 5Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаровнинг
1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан соҳа ходимларига
                               Т А Б Р И Г И
Қадрли устозлар, меҳри дарё мураббий ва ўқитувчилар!
Аввало Сизларни, Сизлар орқали туманимизда фаолият олиб бораётган барча ўқитувчи ва мураббийларни, умрини мамлакатимиз ёшларига таълим-тарбия беришдек шарафли ишга бағишлаб келаётган муҳтарам устозларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Шубҳасиз, ҳар қандай жамиятнинг эртанги тараққиёти ўқитувчи ва муаллимнинг бугун қилаётган меҳнатига боғлиқ. Ватанимизнинг эртангги куни, ёш авлодни тарбиялаш борасидаги устоз – муаллим фаолияти сабр – бардош ва матонат намунаси, десак асло хато бўлмайди. Чунки мактабга илк бор қадам қўйган гўдакка биринчи ҳарфларни ўргатишдан тортиб уни эл-юрт корига ярайдиган этук инсон, ўз касбининг устаси бўлган малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш осон иш эмас. Бунга кунлар, ойлар, йиллар давомидаги фидокорона меҳнат туфайлигина эриши мумкин.

Хоким ва ёшлар 0Кармана тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2019 йил 25 сентябрь куни “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Барчамизга маълумки Республикамизда ёшларга дахлдор бўлган долзарб масалалар, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.