- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 346
Ҳурматли, тумандошлар!
Бугунги улуғ “Наврўз” айём кунлари бўлишига қарамасдан Сизларга мурожаат қилиб, дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатларида тарқалган коронавирус касаллиги бизга ҳам четдан кириб келганлиги ва ўзаро ҳамжихатликда ҳеч қандай саросимага тушмасдан доимий яшаш фаолиятимиз давомида амал қилиб келаётган санитария-гигиена қоидаларига эътиборни кучайтирган ҳолда бу касалликни енгиб ўтишга кучимиз етишини такидламоқчиман.
Шунга кўра, туманимиз аҳолиси ва юртдошларимиздан ваҳимага тушмаслиги ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш билан вақтинча республикамизда эълон қилинган карантин даврида, касаллик вируси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларига жиддий ёндашишимиз талаб қилинмоқда. Бу билан яъни, вирусни бир жойдан иккинчи жойга инсон қўл излари орқали кўчиб ўтиш эхтимоли аниқланганлиги сабабли, доимий кундалик ҳаётимиздан узоқлашмаган тарзда гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилишимиз талаб этилади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 412
КАРМАНА ТУМАНИ “ОБОД МАРКАЗ” ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА “А.НАВОИЙ”, “ДЕХҚОН”, “МИРСАИД БАХРОМ”, МАҲАЛЛАЛАРИ ҲУДУДИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ НИГОҲИДА
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 349
Кармана туман ҳокими 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаров бугунги сайёр қабулини “Сардоба” ва “Дўстлик” МФЙ фуқаролари иштирокида ўтказди.
Бир инсонни муоммосига ечим топиш билан уни ортидан қанча ёш авлод ва жамиятимиз равнақини ҳимоя қилиш истагида ташриф буюрган туман раҳбарлари қарийиб 40 нафар фуқаролар мурожаатларини тенглашди. Фуқароларимизни ўйлантираётган, уй-жой, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит маблағлари, тиббий ёрдам кўрсатиш, деҳқон ва фермер хўжалиги учун ажратиладиган ер майдонлари ҳамда ишга жойлашиш масалалари юзасидан билдирилган мурожаатларга раҳбарлар томонидан жойида ҳуқуқий тушунчалар ва ечимига кўра, ижрога қаратилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 388
Республикамизда “Коронавирус” аломатлари аниқланганлиги сабабли карантин эълон қилинганлиги натижасида бозоларда нархларнинг сунъий ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шунингдек, “КАРМАНА ДЕҲҚОН БОЗОРИДА” ҳам туман ҳокимининг кўрсатмаси билан 2020 йил 16 мартдан ишчи гуруҳ тузилиб, қишлоқ хўжалиги махсулотлари савдо расталарида, магазинларда ва супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчилари билан нархларни сунъий ошиб кетишини олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 357
Кармана туман ҳокими Ф.Умаров 12 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказиб, бандлиги таъминланиши бўйича аниқ манзилли чора-тадбирларни белгилаб берди.
Ёшлар бандлиги масаласига қаратилган ушбу учрашувда, бўш иш ўринлари билан туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари ва бўш иш ўринлари мавжуд бўлган корхона, ташкилот, муассаса ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этишди. Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган учрашув натижасида, Ш.Усмонова МТТга тарбиячи, А.Набиев туман МТБга электрик, Х.Бутаев 27-мактабга ўқитувчи ва Л.Ёдгорова, Г.Содиқовалар “Ўзагросуғурта” АЖга йўлланма билан суҳбатга юборилди.