Кармана туман ҳокими Ф.Умаров 12 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказиб, бандлиги таъминланиши бўйича аниқ манзилли чора-тадбирларни белгилаб берди.
Ёшлар бандлиги масаласига қаратилган ушбу учрашувда, бўш иш ўринлари билан туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари ва бўш иш ўринлари мавжуд бўлган корхона, ташкилот, муассаса ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этишди. Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган учрашув натижасида, Ш.Усмонова МТТга тарбиячи, А.Набиев туман МТБга электрик, Х.Бутаев 27-мактабга ўқитувчи ва Л.Ёдгорова, Г.Содиқовалар “Ўзагросуғурта” АЖга йўлланма билан суҳбатга юборилди.
Шунингдек, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга тижорат банклари томонидан ажратиладиган имтиёзли кредит маблағлари таклиф қилинди.