969696 6Туман Кенгашининг XXI сессияси

Бугун Кармана туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ф.Умаров раислик қилди.

Сессия котиби этиб, 4-Пахтаобод сайлов округидан туман Кенгаши депутати Ю.Ярқулова сайланди.

Депутатлар сессия кун тартиби ва регламентини тасдиқладилар.

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг 2020 йил мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисида туман ҳокими Ф.Умаров ахбороти тинглианди. Ахборотда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган муҳим вазифалар, муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан белгиланаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр юритди.

969696 1САЙЁР ҚАБУЛ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Кармана туман бўлими мудири И.Ёдгоров раҳбарлигида фуқаролар билан бўлиб ўтган учрашувда муаммолар ўрганилди. Қабулда йўл таъмири, бандлик, соғлигини тиклаш ва уй-жой масалалари юзасидан билдирилган мурожаатлар ўртага ташланди. Масъул мутасаддилар томонидан ушбу масалаларга ечим топилди.

969696 2

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
11.01.2021 йил

8989 1Бандлиги бўлмаган фуқаролар касбга ўқитиш марказларига жалб этилмоқда

Кармана туман марказидан олис, 1-сектор ҳудудига қарашли Ҳазора, Пахлавон, Малик ва Дегарон маҳаллаларида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган бандлиги бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида дарс жараёнлари бошланди.

Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан Ҳазора касб-ҳунар техникумида ташкил этилган тикувчилик касбига ўқитиш марказида рўйхатга олинган 60 нафар бандлиги бўлмаган фуқароларга туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Шерматова ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори А.Акрамов иштирокида батафсил тушунчалар берилди.

7978 46КАРМАНАЛИК ЁШЛАР 1+1 ЛОЙИҲА ИШТИРОКЧИСИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25 декабр куни бўлиб ўтган ёшлар форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ҳамда “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” 1+1 лойиҳа ташаббусини илгари сурган эди.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев бошчилик ишчи гуруҳи Навоий вилоятига ташрифи давомида, 2021 йилда ёшлар билан янгича ишлаш тизимини жорий этиш бўйича намунали ташкил этилган Кармана туман штабини кўздан кечириш билан карманалик ёшлар иштирокида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” 1+1 лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувдаги иштироки, ёшларни ишончига янада мустаҳкам таянч бўлди.

123321Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга мурожаати юзасидан муносабат

2021 йил Янги Ўзбекистон ёшлари учун масъулиятли йил бўлади.

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга қилган мурожаатномаларини Юртимизнинг бахтли фарзанди сифатида мен ҳам ўзгача ғурур ва ифтихор билан тингладим. Аввалгиларини такрорламас, 40 дан ортиқ соҳаларни ўзида қамраб олган ушбу мурожаатнома, яна бир бор ёшлар сиёсати давлат сиёсати даражасида эканлигини билдирди. Янги 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинганлиги ва мурожаатномада Президентимиз томонидан ушбу йилда том маънода дастуриламал қилиб илгари сурилган ташаббуслар, айниқса, биз ёшларни янада масъулиятли бўлишга ундайди.