Матбуот анжумани бўлиб ўтди
Кармана туман халқ таълими бўлими мудири З.Т.Остонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб анжуманда туман ҳалқ таълим бўлими томонидан 2020 йилда таълим сифатини яхшилашда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2021 йилда ўқувчиларни замонавий таълим-тарбия олишини таъминлаш, умумтаълим мактабларининг комплекс рейтингини кўтариш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бошқа масалалар бўйича З.Т.Остоновнинг ахбороти тингланди.
Шундан сўнг матбуот анжуманига таклиф этилган ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга Кармана туман халқ таълими бўлими мудири З.Т.Остонов атрофлича жавоблар қайтарди.
Шу каби 2021 йилда амалга ошириладиган асосий вазифалардан: ⬇️
????Тумандаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабини математика фанига, 2-сонли умумий ўрта таълим мактабини информатика фанига ихтисослаштирилган мактаб сифатида ташкил қилиш;
????2021 йилда тумандаги 10-, 13-, 28-сонли умумтаълим мактабларини замонавий компьютер жамланмалари билан таъминлаш;
????Таълим муассасаларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 150 миллион сўмлик спорт анжомлари, 200 миллион сўмлик мусиқа асбоблари, 93 миллион сўмлик мактаб кутубхонаси учун бадиий адабиётлар жамланмасини олиш;
????Ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти, “Машҳура Ленд” ўқув маркази ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликни ташкил қилиш ишлари режалаштирилган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
28.01.2021 йил