969696 54"ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ"


Кармана туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлими томонидан туман марказидаги 5 сонли умумтаълим мактабида "ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ" интеллектуал танлови тумандаги корхона-ташкилот ҳамда таълим муассасалари ходимларидан иборат 40 га яқин жамоалар ўртасида ўтказилди. Танловнинг иккинчи босқичида “Икки буюк саркарда Чингизхон ва Амир Темур ” асари юзасидан 10 та савол жамоаларга тақдим этилди. Интеллектуал танлов қизғин, муназарага бой тарзда юқори савияда ўтказилди. Жамоалар келгуси таловни катта қизиқиш билан кутмоқда. Энди мазкур танлов ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказилади. Танлов сўнгида энг фаол иштирок этган 3 та жамоага йил якунида туман ҳокимининг махсус совғаси тақдим этилади.

969696 55
Барчангизни интеллектуал танловга фаол иштирок этишга чорлаймиз.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
30.01.2021 йил