969696 4038 НАФАР ЁШЛАРГА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Савдо - саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, Кармана туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича намунавий ўқув курслари ташкил этилганлиги тўғрисида хабар берган эди.

Бугун ёшларни тадбиркорлик соҳасида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил этилган ўқув курсининг муваффақиятли тамомлаган 38 нафар ёшларга сертификатлар топшилди.

969696 41

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
22.01.2021 йил

969696 36Аёл соғлом бўлса, келажагимиз эгалари саломат ўсиб-улғаяди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Кармана туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси масъуллигида 1-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га киритилган тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар, Қишлоқ оилавий поликлиникаларга жалб этилган ҳолда бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Ушуб тиббий кўрикда хотин-қизлар терапевт, кардиолог, гинеколог, лор шифокорлари ва УТТ, ЭКГ ва бошқа тиббий текширувларидан, туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли ҳудудий поликлиника томонидан ташриф буюрган шифокорлар кўригидан ўтишмоқда.

969696 37

Аниқланган касалликлар бўйича аниқ ташхислар қўйилиб, туман тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатор, аҳволи оғир беморларга вилоят ва республика ихтисослаштирилган марказларга даволаниши учун бепул ордерлар бериб, соғлигини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Шу каби тиббий кўриклар тумандаги барча секторлар кесимида ўтказилиши белгиланган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
20.01.2021 йил

969696 1514-январь Ватан ҳимоячилари куни байрами

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29-йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Кармана тумани 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни Кармана туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев сўзга чиқиб, барча ҳарбий хизматчилар, аскар ва сержантлар, зобит ва Қуролли Кучларимиз фахрийларини самимий табриклади.
Тадбирда Маданият бўлими томонидан юртни тараннум этгувчи куй қушиқлар ижро этилиб, ёш ижодкорлар томонидан тайёрланган саҳнавий кўринишлар байрамга ўзгача завқ бағишлади.
Байрамда бир гуруҳ ҳарбийлар тақдирланишди.

969696 16

969696 17

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 14.01.2021 йил

969696 312021 ЙИЛ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида кўтарилган долзарб масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида Кармана туманида барча секторлар кесимида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири 1-сектор ҳудудида жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида ўтказилди.

Тадбирда Республика махсус тарғибот гуруҳи аъзолари, олий таълим муассасасидан таклиф этилган профессор-ўқитувчилар, 1-сектор аъзолари ва 145 нафар тумандошларимиз иштирок этишди.

969696 30

Сўзга чиққанлар ҳар бир масала, барча соҳадаги ўзгариш ва ислоҳотларнинг туб моҳиятини аҳолига содда, равон, халқ тилида, асосли мисоллар, аниқ кўрсаткичлар, манфаатли режалаштириш ва амалга ошириш механизмлари асосида, видеолавҳалар орқали етказиб беришди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
20.01.2021 йил

ҲОКИМ ТАБРИГИКармана тумани ҳокими Ф.С.Умаровнинг Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 29 йиллиги ҳамда“Ватан ҳимоячилари куни” билан байрам ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ҳамда Қуролли Кучларимиз фахрийлари, қадрли тумандошлар!

Шу кунларда барчамиз яна бир қутлуғ сана – Қуролли Кучларимизнинг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни кўтаринки кайфият, улкан ютуқлар, эзгу ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бар­ча ҳарбий хизматчилар, ас­кар ва сержантлар, зобит ва Қуролли Куч­ларимиз фахрийла­рини ҳам­да уларнинг оила аъзо­ла­рини ушбу қутлуғ байрам "14 январь — Ватан ҳимоячи­лари куни" умумхалқ байрами билан чин қал­бимдан самимий табриклайман.

Қадрли юртдошлар!

Муҳтарам Президен­ти­миз, Ўзбекистон Республика­си Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг яқинда Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларга ташрифи чоғида “Бугунги Қуролли Кучларимиз беш йил олдинги армия эмас. Мудофаа доктринамиз бўйича қилинган ишлар натижасида миллий армиямизнинг салоҳияти ҳар томонлама ўсишга эришди” дея айтган сўзлари азиз аскар ва зобитлар, Қуролли Кучлари­миз вакилла­ри­нинг юртимиз мустақил­лиги­ни мустаҳкам­лаш­да, сарҳадла­римиз даҳлсизли­гини, тинч ва фаровон ҳаёти­мизни ҳимоя қилишдаги ҳиссаларига берилган юксак эътироф дея билиб, юрт ҳимоячилари фаолиятининг нақадар шарафли эканлигини англаб, қалбимизга уларга нисбатан чексиз ҳурмат жўш уради.