- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 376
Экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув
Кармана туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Навоий вилоят прокурори Б.Ахмедов ва туман ҳокими Ф.Умаров раҳбарлигида тумандаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 30 дан ортиқ саноат ва мева сабзавот маҳсулотларни Осиё ва Европа давлатларига экспортини амалга ошириб келаётган, экспортёрларнинг муаммолари тингланди.
Жараёнда экспорт қилувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган айрим муаммолар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилишида аниқ тавсиялар берилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.02.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 356
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ СОҲАЛАР КЕСИМИДА ЎРГАНИЛДИ
Бугун вилоят ва туман раҳбарлари томонидан ташкил этилган сайёр қабулда Кармана туманида яшовчи фуқароларни ўйлантираётган муаммолар соҳалар кесимида ўрганилди.
Жумладан, Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқарма бошлиғи ва вилоят раҳбарлари ҳамда тумандаги мутасаддилар иштирокида ташкил этилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар, тижорат банкларидан ажратиладиган барча турдаги кредит маблағлари билан боғлиқ мурожаатларига жавоблар олишди.
Шунингдек, Кармана туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида “Дўрман” МФЙ аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабулда намунали уй-жой олиш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, соғлигини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Мазкур қабуллар жараёнида ҳуқуқий тушинтириш бериш орқали аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилиб, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан эса тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 23.02.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 378
Ҳужжат қабул қилиш бошланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарори асосида, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш бўйича фуқароларнинг тегишли ҳужжатлари 2021 йилнинг 20-26 февраль кунлари Кармана туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида қабул қилинади.
Маълумот учун телефон рақам: 79-532-15-04
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 20.02.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 379
ИНСОНЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ ОДАМИЙЛИКНИНГ ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОНИДИР
Юртбошимиз ташаббуси билан синовли кунларда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишлар ҳар бир ташкилотда фаол амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳам Кармана тумани (6-сектор)даги вақтинча ишсиз, даромад манбаидан маҳрум бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказмоқдалар. Фуқаролар билан суҳбат давомида мавжуд камчиликлар ва муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Зеро, эҳтиёжманд, доимий даромаддан маҳрум бўлган инсонларга кўмак бериш инсонийликнинг энг олий кўринишидир.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 23.02.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 370
Фермер хўжаликлари ва микрофирма ҳамда кичик корхоналар раҳбарлари диққатига!
Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига тааллуқли бўлган тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари 2020 йил якуни бўйича 1-kb (йиллик), микрофирма ва кичик корхона тўғрисидаги ҳамда фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги 1-sx (йиллик) давлат статистика ҳисоботлари ва 1-kb шаклга иловаларни белгиланган муддатларда тақдим этишингизни эслатиб ўтамиз.
Мазкур ҳисоботлар фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги 1-sx (йиллик)ни 2021 йилнинг 25 февраль кунигача ва микрофирма ва кичик корхона тўғрисидаги 1-kb (йиллик)ни 26 февраль кунигача кечиктирмай этилиши лозим.
Ҳурматли тадбиркорлар! Ўз вақтида ҳисобот тақдим этишингизни унутманг.
Сиз мазкур ҳисобот шаклларини (давлат статистика қўмитасининг www. stat.uz ҳамда бошқарманинг www.navstat.uz сайтларида) уни тўлдириш ва уни электрон шаклда жўнатиш юзасидан (79) 532-32-33, (79) 223-57-61 телефон рақамлари орқали тушунтиришлар олишингиз мумкин.
Кармана туман статистика бўлими 19.02.2021 йил.