ISLOHOTLAR INSON QADRI UCHUN

Bugun Karmana tumani hokimi Valijon Adizov, tuman Kengashi deputati, tadbirkor Yusuf Murodov, tegishli mas'ul rahbarlar bilan birgalikda "Qahramon" mahallasida bo‘lib, daromadi past oilalar bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar bilan tanishdi.

Tuman rahbari fuqarolar bilan samimiy suhbatlashgan holda ularning muammolari va takliflarini tingladi. Shuningdek, fuqarolar tomonidan bildirilgan masalalarni tegishli tartibda ijobiy hal etish bo‘yicha mas'ullarga bir qator topshiriqlar berildi.

Ma'lumot o‘rnida aytish joizki, bugunga qadar daromadi past oilalarga 3 ta tikuvchilik dastgohlari, 2 ta pishiq pechlari olib berildi. shu bilan birgalikda 3 ta xonadonga uy ta'mirlanishida issiqxona qurib berilishida hamda ishga joylashishida amaliy ko‘mak berildi.

Karmana tumani hokimi Valijon Adizov, tuman sektor rahbarlari tegishli mas'ul rahbarlar hamda mahalla raislari ishtirokida onlayn tarzda muloqot tashkil etildi.

Ushbu yig‘ilishda tegishli tashkilot rahbarlari mahalla raislari bilan onlayn tarzda muloqotda bo‘lib, kuz-qish mavsumi bo‘yicha muammo va takliflarini tingladi. Shuningdek, tuman rahbari tomonidan yuzaga kelgan muammolarni tezda bartaraf etish bo‘yicha mas'ullarga bir qator topshiriq va ko‘rsatmalar berildi.

Shuningdek, tumandagi 5-sonli Davlat ixtisoslashtirilgan umumta'lim maktabining kuz-qish mavsumiga tayyorligi, o‘quvchilar uchun yaratilgan shart-sharoitlar, amalga oshirilgan obodonlashtirish ishlari ko‘zdan kechirildi. Tuman rahbari tomonidan mas'ullarga olib borilayotgan ishlarni yanada jadallashtirish bo‘yicha bir qator topshiriqlar berildi.

Karmana tumani shtabining raqamlari:

☎️ (79) 532-55-80  (79) 532-37-92 (24 soat)

ЕР МУНОСАБАТЛАРИ СОҲАСИДА ИСЛОҲОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармони билан бошланган ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:

2024 йил 6 сентябр куни “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-135-сонли Фармони қабул қилинди ва унда қуйидагилар белгиланди.

а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди, бунда:

- Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;

- бошқа аҳоли пунктларида5 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;

- 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

б) барча турдаги ер участкаларининг қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилиши белгиланди. (бундан бошланғич нархи 50 фоиздан ортиққа пасайтирилган ер участкалари мустасно).

Жойлардаги ҳокимликларга саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, янги барпо этиладиган кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига белгиланган шартларга мувофиқ лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек Фармонга кўра, хусусий инвесторлар ташаббуси билан янги массивларни барпо этишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар белгиланган асосий шартларга мувофиқ расмийлаштирилади.

Бунда, хусусий инвесторга тегишли ер участкалари ҳамда улар оралиғида жойлашган кўп квартирали уйларга туташ ерлар ва умумий фойдаланишдаги ерлар Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси асосида ягона ер участкасига бирлаштирилади.

Белгиланган ҳолларда янги массивлар, қоида тариқасида, бўш турган ер участкалари ўрнида ташкил этилади, бунда лойиҳа янги массив ҳудудидаги ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиладиган ягона ер участкасига бирлаштириш орқали амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан янгидан ажратишда белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари мажбурий равишда кўрсатилади.

Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан объектни фойдаланишга топшириш даврига тенг бўлган, бироқ 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда ер солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.

“Электрон онлайн аукционларни ташкил этишАЖ Навоий вилояти вакили Агзамов Акмал

Кармана тумани ҳокими Валижон Адизовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

32 йиллиги муносабати билан байрам

ТАБРИГИ

Ассалому алайкум,қадрли дўстлар!
Азиз тумандошлар!

Аввало, Сиз азизларни ва Сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Ҳаётимиз қомуси бўлган Конституциямиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва буни юксак қадрлаймиз.

Ўтган даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий манзараси бутунлай ўзгарди. Эркинлик ва очиқлик, қонун устуворлиги, жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларига айланди.

Бу борада, Конституциямиз, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуришда, халқимиз учун фаровон ҳаёт барпо этишда, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаб келмоқда.

Хурматли Президентимиз таъкидлаганларидек,Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда Конституциямиз билан мустаҳкамлаб қўйилган тамойилларни амалга ошириш йўлидан дадил одимлаб бораётганимиз, аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг жадал ўсиб, юртимиз қиёфаси, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни бутунлай ўзгариб бораётгани барчамизга катта ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Охирги йилларда юртимизда асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, катта ўзгаришлар юз берди.

Барчамиз бир бўлиб, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНни бунёд этишда ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз.

Бу ўзгаришларни узоққа бормай, айни кунларда туманимиздаги улкан бунёдкорлик ишлари, қўлга киритилаётган ютуқлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Биргина, 2024 йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида ҳудудда бажарилган ишларга жами 100,0 миллиард.сўмдан ортиқ маблағ сарф этилгани ҳам амалга оширилган бунёдкорликлар кўлами қанчалик улкан ва эътирофли эканлигидан далолатдир.

Барчамизга маълумки, ўтган йили Янги Ўзбекистон учун Конституциямизга бир қатор ўзгаришлар киритилди, аввало барча ислоҳотларимиз замирида, инсон унинг хуқуқ ва манфаати барча нарсадан устунлиги, давлатимиз ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги асосий Қонун билан мустахкамланди.

Давлат бошқаруви сохасида киритилган ўзгаришлар натижасида, яқинда аралаш тизимидаги сайловлар юқори савияда ўтказилиб, янги шакллантирилган Қонунчилик палатаси ва Сенат янгича тизимда иш бошлади.

Хурматли Президентимиз парламентнинг 2 та палатаси билан бўлган учрашувларда Янги Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги ривожланиш йўналишларини белгилаб бериб,2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

      Ушбу йил дастурида “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.

Президент сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда. 

      Бунга жавобан Ўзбекистонда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошлагани. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришгани, Пойтахт Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилганлиги бу, барча ишларимиз таг замирида ахолимизнинг фаровон турмуш кечириши мақсад қилинганлигидир.

      Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиёт драйверларидан бирига айланмоқда. Бу йўналишда хам дунёнинг энг олди бўлган халқаро ташкилотлар ва компаниялар давлатимиз билан кўп томонлама хамкорлик қилаётганлиги, давлатимизни халқаро миқёсда обрў-эътиборини оширишга хизмат қилмоқда.

Албатта, Мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида аввало фуқароларнинг бугунги кундан рози, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашдек улуғвор мақсад мужассамдир.

Ҳурматли тумандошлар,

Сўзим якунида Сизларни яна бир бор, Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами билан қутлар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик, эзгу ишларингиз ва ташаббусларингиз рўёбида муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

"Янги Ўзбекистон массивидаги қулайликлар" мавзусида мақола

Янги Ўзбекистон массиви — бу замонавий архитектура ва инфратузилма лойиҳаларининг янги олами, унда барча жамоат ва аҳолига қулайлик яратишга қаратилган аниқ мақсад ва стратегияларга эга. Ўзбекистон ҳудудларида кўплаб янги қурилган жилдлар ва шаҳарларнинг барча жабҳаларини қамраб олувчи бу лойиҳа, мамлакат тараққиётидаги муҳим қадамларнинг бири сифатида танилмоқда. Бу мақолада Янги Ўзбекистон массивидаги қулайликлар ва унинг аҳолиси учун яратилган имкониятларга тўхталиб ўтамиз.

1. Инфратузилманинг янги босқичи

Янги Ўзбекистон массиви қурилишида асосий эътибор инфраструктуранинг замонавий ва қулай бўлишига қаратилган. Янги уйлар ва комплекслар фақат замонавий ускуналар билан жиҳозланиб қолмай, юқори даражадаги транспорти, ечимли ҳудудлар ва коммунал хизматларнинг ишлаб чиқариш сифати билан ҳам фарқ қилади. Ўзбекистоннинг янги шаҳарлари ва туманларида йўллар, алоқа воситалари, электр таъминоти, газ ва сув тизимлари каби базавий инфратузилма сифатли ва ишончли бўлишига алоҳида эътибор қаратилади.

2. Эко-ҳудудлар ва яшаш учун қулай муҳит

Шунингдек, Янги Ўзбекистон массиви концепцияси табиий муҳит билан ҳам жуда яқин боғланган. Янги қурилаётган жилдлар ва янги муҳитларда яшовчилар учун ёшлар, болалар, ёш оилалар учун қулай ва соғлом турмуш шароити яратилмоқда. Экологик аҳамиятга эга бўлган эко-ҳудудлар, янги яшаш ва дам олиш жойлари тартибга солинган ва табиат билан ҳамоҳанг бўлиб қурилмоқда. Бу, ўз навбатида, аҳоли саломатлигини таъминлашга ёрдам беради.

3. Жамоат хизматлари ва соғлиқни сақлаш

Янги Ўзбекистон массиви аҳолиси учун таълим, соғлиқни сақлаш, савдо ва хидмат соҳаларида ҳам қулайликлар яратилган. Модернизатсия қилинган болалар боғчалари, мактаблар, университетлар ва соғлиқни сақлаш муассасалари аҳолига юқори сифатли хизматлар кўрсатишга қаратилган. Янги бўлимларда шифохоналар, поликлиникалар ва клиникалар замонавий ускуналар ва малакали мутахассислар билан таъминланган. Бу, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва уларга ҳар tomonлама қулайликлар яратиш учун муҳим қадам ҳисобланади.

4. Яшаш учун қулай хонадонлар

Янги Ўзбекистон массивида қурилаётган уй-жойлар замонавий архитектурага эга бўлиб, уларнинг қурилиш сифати ҳам жуда юқори. Аҳоли учун қулайликлар – кенг ва қулай хонадонлар, аниқ ва замонавий интерьер, энергияни тежашга мўлжалланган ускуналар билан таъминланган. Бу уйлар нафақат аҳолига қулайлик, балки уларнинг ҳаётини янада самарали ва қулай қилишга қаратилган. Шунингдек, уйлар атрофида яшаш муҳитини тоза ва озод сақлашга ёрдам берадиган кўплаб парковка ва яшил майдонлар мавжуд.

5. Маънавий ва маданий қурилиш

Янги Ўзбекистон массиви нафақат қурилиш, балки маданий ва маънавий жиҳатдан ҳам ривожланиб боради. Яшаш муҳитида маданий марказлар, санъат галереялари, театрлар ва киноконцерт заллари қурилмоқда. Бу лойиҳа мамлакатнинг ижтимоий ва маданий ҳаётига янги тушунчалар ва имкониятлар яратишга қаратилган. Маънавий жиҳатдан янги авлодни тарбиялаш, уларга маънавий мерос ва маданиятни ҳурмат қилишни ўргатиш, ўз вакилларига ижодий кўникмалар бериш мақсад қилинмоқда.

6. Технологиялар ва рақамлаштириш

Янги Ўзбекистон массиви қурилишида замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари ҳам муҳим ўрин тутади. Янги уйлар ва жилдлар, шунингдек, интеллектуал тизимлар билан таъминланади. Энергия самарадорлиги, тизимлар мониторинги, ишлаб чиқариш ва коммунал хизматларни бошқаришда рақамли технологиялардан фойдаланиш аҳоли учун қулайликларни оширишга хизмат қилади.

Хулоса

Янги Ўзбекистон массиви, аҳолига қулайлик ва замонавий шарт-шароитларни яратишга қаратилган амалий лойиҳаларнинг самараси сифатида ўзбек ёшлари ва оилалари учун катта имкониятлар ва фаровонлик яратмоқда. Янги қурилаётган шаҳар ва туманлар фақат уй-жой, балки янги, самарали инфратузилма, экологик ахамиятга эга бўлган масканлар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини ўз ичига олади. Буларнинг бари Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

 

Кармана тумани ҳокими ўринбосари Ш.Болтаев