о 1АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан “Уйрот” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлди.

Ушбу қишлоқ оилавий поликлиника ҳудуддаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 18 минг аҳолига хизмат қилишга ихтисослашган бўлиб, эрталаб соат 8:00 дан 20:00 гача тиббий хизмат кўрсатилса, тунда тез ёрдам бўлими шифокорлари навбатчилик қилишади.

Туман ҳокими Ф.Умаров ташрифи давомида поликлиникада жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, умумий амалиёт шифокорлари ва ультратовуш текшируви мутахассислиги бўйича фаолият юритаётган врач ва ҳамширалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, бинонинг қишки мавсумга тайёрланганлик ҳолатини яна бир бор кўздан кечирди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
10.11.2020 йил