ДОРИХОНАЛАРДОРИХОНАЛАР НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Фуқаролар соғломлиги ҳар бир жамиятнинг асосий бойликларидан биридир. Истиқлол йилларида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, энг муҳими, фуқароларни сифатли доридармонлар билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Президентимиз томонидан 2016 йилнинг 31 октябрь куни қабул қилинган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди.

Мазкур қарорда мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қармасдан ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан қиммат импорт дори-дармон воситаларини тавсия қилишдек номақбул амалиётнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 январь кунидан амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб қўйилди. Айниқса, эндиликда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг белгиланган нархларда сотилиши аҳоли учун қулайлик яратмоқда.

Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб ўтилди. Жумладан, Президентимиз томонидан дори-дармон воситаларини ноқонуний тарзда баланд нархда сотилишига йўл қўймаслик мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда “Ишонч телефонлари” ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди ҳамда бу рақамлар ҳар бир дорихонада осиб қўйилишини таъминлаш топширилди. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ҳам туман ҳудудида жойлашган дорихоналарда дори-дармон воситаларининг белгиланган нархларда сотилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, дорихоналарда фаолият олиб бораётган соҳа ходимларига Президентимизнинг юқоридаги қарорида назарда тутилган мақсад ва вазифалар тушун­тирилаяпти.

Олиб борилаётган бу ишлар билан бир қаторда фуқароларимиз ҳам дори-дармон воситаларини харид қилишда эътиборли бўлишлари мақсадга мувофиқдир.

Тўлқин МИРЗАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош

 прокуратураси ҳузуридаги

департаментнинг Кармана

туман бўлими инспектори.

21.02.2017