- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 603
Куни кеча туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Ф. Умаров бошқариб борди.
Сессия ишида туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибида даставвал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросининг натижадорлиги юзасидан ҳар бир сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Ҳисоботларда ҳар бир сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тадбиркорликни ривожлантириш каби йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар айтиб ўтилди.
Шундан сўнг “Обод қишлоқ” дастури бўйича туманимизнинг Тошработ ва Ҳазора қишлоқларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Д. Эргашевнинг ҳисоботи тингланди.
Таъкидланишича, ҳудудда истиқомат қилаётган 127 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилага амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бугунги кунда ҳудудда қурилиши режалаштирилган 18 та ижтимоий соҳа объектлари, жумладан 6 та мактаб, 4 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та ҳаммом, 2 та сунъий қопламали футбол майдончаси, 2 та болалар ўйингоҳи, 1 та оталар чойхонаси, 1 та оилавий поликлиника учун ер ажратиш қарорлари ва техник шартлари буюртмачи ташкилотга тақдим этилган.
Сессия кун тартибидаги учинчи масала – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Бобомуродов ҳисоботи тингланди. Маърузачи ўз сўзида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Бугунги кунда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Айтиш мумкинки, туманимизда сайёҳларнинг эътиборини тортадиган тарихий қадамжолар ва хушманзара манзиллар кўп. Фақат бу бўйича тарғибот ишларини кучайтириш лозим. Депутатлар сессияда ушбу масала доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Шунингдек, сессияда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида олиб борилган ишлар ва 2018 йилда бажарилиши режалаштирилган устувор вазифалар, туманимиздаги мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлаш сифати, таълим-тарбия жараёнида жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларининг жорий этилиши ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ҳолати ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.
- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 752
Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б. Қутлимуратов ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамияти, тадбиркор ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қайд этилган енгиллик ҳамда қулайликлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, 2018 йил 1 июлдан товарларни божхона режимларига жойлаштириш ҳамда хорижий автоташувчиларнинг мамлакатимиз бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинади. Айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштируви ташқи савдо шартномаси доирасида даврий декларацияларни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Ташқи савдо шартномаси доирасида ўсимлик, ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва чиқиш, маҳсулотларга мувофиқлик, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар, карантин рухсатномалар бир йилдан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.
— Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан юк декларацияларини интернет тармоғи орқали аниқ вақт режимида тўлдириш ва тақдим этиш ҳуқуқи берилди, — дейди вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати ходими Н. Раҳмонова. — Божхона омборида 3 йилдан ортиқ сақланиб келинаётган мол-мулклар божхона органлари томонидан ушлаб қолинади ва улар уч ой давомида талаб этиб олинмаган тақдирда, суд қарори асосида давлат фойдасига мусодара қилинади. Яна шунингдек, фармон билан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимларининг куни этиб белгиланди. Бундан ташқари, моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини мувозанатли қўллаш имконини берувчи божхона постлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.
Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Хуршида НАРЗИЕВА.
27.04.2018
- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 706
“ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ”ДАН МИННАТДОРМИЗ
Мамлакатимизда барча соҳаларда мисли кўрилмаган юксак ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ислоҳотлар замирида инсон омили, унинг ҳуқуқ ва эркинлигининг ҳимояси ётганлигининг ёрқин далилидир.
- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 735
Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида масъул ташкилотлар мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида ҳудуд сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
“Маҳалламизни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантирамиз” мавзусида ўтказилган тадбирни вилоят ҳокими К.Турсунов олиб борди. Йиғилишда асосий эътибор туманда жиноятчиликнинг ортиб бораётгани, унинг олдини олишда қандай таъсирчан усулларни қўллаш лозимлигига қаратилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 38 та маҳаллада 350 тадан ортиқ жиноят содир этилган. Ҳудудда ўғирлик, қўшмачилик, қасддан одам ўлдириш, фоҳишахона сақлаш, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятлар ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошганлиги қайд этилди. Шунингдек, муқаддам судланганлар, фарзанд тарбиясига беэътибор ота-оналар, хотин-қизлар томонидан амалга оширилган жиноятлар ҳам кўпайган.
Сектор раҳбарлари олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот бераркан, туман ҳокимлиги, ички ишлар, прокуратура, солиқ идораларининг жамоат ташкилотлари ҳамкорлигидаги чора-тадбирлари ижобий натижа бераётганлигини таъкидлашди. Жумладан, ҳар куни ўтказилаётган тунги рейдлар орқали вояга етмаганларнинг кечки вақтда кафе ҳамда барлар ва бошқа масканларда юришининг олди олинмоқда. Маҳалланинг ўзида кенг жамоатчилик иштирокида сайёр суд мажлислари ўтказилаётгани жойларда жиноятчилик камайишига олиб келаяпти. Бундан ташқари, аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда учраётган масалалар жойида ечим топаётир.
Шунга қарамай, айни пайтда ҳудудда жиноятчиликнинг сезиларли равишда камайиши учун нафақат маҳаллалар кесимида, балки туман миқёсида ҳам самарага эришиш бош мақсад саналади. Бу эса тегишли ташкилотлар билан бирга аҳолининг ҳам зиммасига катта масъулят юклайди.
— Ўғирлик жиноятининг кўпайишига баъзан фуқароларнинг ўзи сабабчи бўлмоқда, – деб таъкидлади ўз ҳисоботида туман ИИБ раҳбари У.Адизов. – Мисол учун, айримлар кечки вақт автомашинасини дарвозахонасининг ташқарисида қолдиради. Ёки шунга ўхшаш бир қатор ҳолатлар бор. Бу билан улар ўғирлик жинояти учун қулай шароит яратиб беришади. Бунинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз кўчама-кўча юриб, аҳолига тушунтиришлар олиб бораяпти. Бироқ, маҳалла посбонлари, депутатлар негадир бу каби масалаларга лоқайд қарашмоқда.
Тадбирда иштирок этган вилоят прокурори Х.Каримов лоқайдлик турли жиноятларга сабаб бўлаётгани ҳақида гапираркан, яқинда Зарафшон шаҳрида юз берган ҳолат тўғрисида гапирди. Кўпқаватли уй ертўласида ишратбозлик қилган бир гуруҳ шахслар мастлик оқибатида шерикларидан бирини ўлдириб қўйишади ва воқеа жойини тарк этишади. Гарчи улар ўликни бу ердан олиб чиқишга уринишсада, буни уддалай олишмайди. Фақатгина уч кундан сўнг ўликдан тарқалган қўланса ҳид туфайли аҳоли ертўладаги нохушликни пайқайди. Хўш, бундай лоқайдликка қандай баҳо бериш керак?
Йиғилишда жиноятчиликнинг келиб чиқаётганига асосий сабаблар ишсизлик, бекорчилик эканлиги муҳокама қилинди. Аҳолини иш билан таъминлаш масаласига жиддий ёндашиш кераклиги айтилди. Туманда аҳолини жамоат ишларига жалб этиш туфайли уларга давлат томонидан яратилган махсус фонд орқали иш ҳақи тўланаётгани, мазкур тизимни самарали ташкил этиш лозимлигига аҳамият қаратилди.
Туманимизда 30 ёшгача бўлган 62 минг нафар фуқаролар истиқомат қилади. Содир этилаётган жиноятларнинг 40 фоизи айнан шу ёшдагилар билан боғлиқ. Бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида туман ҳокими ҳамда ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳисоботи тингланди. Ушбу масалада бажарилиши лозим бўлган аниқ таклифлар ўртага ташланди. Бугунгача олиб борилган ишлар натижасида ҳудудда 2879 нафар уюшмаган ёшлар борлиги аниқланиб, улар билан биргаликда аниқ чора-тадбирлар асосида иш олиб борилаётганлиги айтилди.
Хотин-қизлар жинояти ҳам туманда долзарблигича қолмоқда. Ҳудудда бугунгача жиноятчиликка мойил хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, унга 77 та оила вакиллари киритилган. Ҳозирда туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан айнан шу тоифадаги аҳоли, муқаддам судланганлар, нотинч оилалар билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш энг аввало, профилактика инспекторлари зиммасидаги вазифа эканлигини таъкидларкан, йил якунида ҳар бир маҳалла инспектори фаолияти алоҳида муҳокама қилинишини айтиб ўтди.
Йиғилишда жиноятчилик кескин ошган Кўҳнақўрғон, Бешкент, Талқоқ маҳаллалари юзасидан алоҳида муҳокама бўлиб ўтди. Ушбу маҳаллалар раислари ҳамда посбонларининг ҳисоботлари тингланди. Фаолияти қониқарсиз, деб топилган бир неча масъуллар лавозимидан озод этилди.
Йиғилиш давомида аҳоли томонидан бир қатор масалалар ўртага ташланиб, уларнинг ечимлари борасида тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Озод МУСТАФОЕВ.
25.12.2017
- Подробности
- Категория: Siyosiy
- Просмотров: 1079
ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИ САЙЛАНДИ
Мамлакатимизда маҳалла азалдан тарбия ўчоғи ҳисобланади. Асрлар силсиласидан ўтиб, бизгача етиб келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.
Президентимизнинг жорий йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони маҳалланинг жойлардаги долзарб масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини ошириш, уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаб берди.
Тизимдаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётган ушбу фармон асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек, Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш назарда тутилган эди.
Мазкур фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда туманимизнинг Талқоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлигига намунали тарзда сайлов бўлиб ўтди.
Унда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи этиб, Саматжон Рўзиев сайланди. Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлигига эса Исроил Ёдгоров номзоди сайловда иштирок этган вакиллар томонидан маъқулланди.
Мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Шерматова ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси етакчи мутахассиси Ф. Худойбердиев иштирок этди.
Фуқаролар йиғинлари раислари ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимлари таъсис этилганлиги нафақат маҳалла, балки “Маҳалла посбони”нинг фаолиятига ҳам янгича қараш киритилганини англатади. Негаки, маслаҳатчилар билан биргаликда жамиятда турли мафкуравий таҳдидларнинг ўз вақтида олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг диний тушунчасини шакллантириш, уларни Ватанга садоқат, элу юртга муҳаббат руҳида ўстириш, илму маърифатли, касб-ҳунарли қилишда посбон зиммасидаги масъулият ҳам ортди.
Туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловлар давом этмоқда.
Умид ХУДОЙҚУЛОВ.
27.03.2017