70007НАВОИЙЛИК ЭКСКАВАТОРЧИЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

Кармана тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида 2019-2020 йил суғориш мавсуми давомида вилоятдаги қишлоқ хўжалиги далалари ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор сув билан таъминлашга, суғориладиган ер майдонларининг мелиоратив аҳволини яхшилашга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ирригация ва мелиорация соҳаси ходимлари – экскаваторчиларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ҳам иштирок этди ва илғор техника жиловдорларини эришаётган ютуқлари билан муборакбод этди. Шунингдек, юртимизнинг иқтисодий юксалишида, халқимиз дастурхони тўкин бўлишида экскаваторчиларнинг ҳам катта ҳиссалари борлигини алоҳида эътироф этди.

90000НАВОИЙДА УРУҒЛИК ПАХТАНИ САҚЛАШ ТАРТИБИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ ЎРГАНИЛДИ

Уруғлик пахтани қабул қилиб олиш ва уни белгиланган тартибларга риоя этган ҳолда сақлаш муҳим жараён ҳисобланади. Бу келгуси йил ҳосилининг сифатли ҳамда мўл бўлиши билан боғлиқлиги учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Навоий вилоятида жорий йилда мавжуд пахта тўқимачилик кластерларига қарашли уруғлик пахта қабул қилиш корхоналари томонидан 6 минг 858,2 тонна уруғлик жамғарилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 37 та, шундан 3 та омбор ва айвонларга ҳамда 34 та ғарамларга “Бухоро-102”, “Бухоро-6”, “Ан-Баёвут-2”, “Султон”, “С-01”навларидан иборат 6 минг 807,7 тонна уруғлик пахта қабул қилинган. Уларнинг 100 фоизи кластер корхоналари ҳисобига тўғри келади.

291020.5БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЗАРУР БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР

Айримлар иссиқхонага бодринг кўчатини экаётганда эгат чуқурчаларига гўнг солиб чиқади. Бундай қилиш мумкин эмас. Биринчидан, кўчат илдизи қизишига олиб келади.

Иккинчидан, гўнг орқали азот, фосфор, калий муаммосини ҳал қилдим, деб ўйлайди. Аслида 0,5-1,8% фосфор ва азот, 0,6-1% калий ва 1,2-4% кальций бор холос.

Учинчидан, илдиз чиришини келтириб чиқариши натижасида кўчатлар нобуд бўлиши мумкин.

Бодринг палаги устидан, баргларидан суғориб бўлмайди, чунки иссиқ ҳавода барглар куйиши мумкин. Шунингдек совуқ сув билан суғориб бўлмайди. Бу илдиз тизимининг турли хил касалликларига олиб келиши мумкин, шунингдек илдизолди чиришни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Агар илдиз устидан суғорилса, томирлар очилиб қолиб, ҳосилнинг камайиши ва бузилишига олиб олиб келади. Энг яхшиси – ариқдан ёки томчилатиш тизими орқали суғориш ҳисобланади.

Бодринг етиштиришда ўғитларни экишдан аввалги чопиқда солиниши керак, бу энг тўғри йўл.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
29.10.2020 йил

03.11.20.2БОШ МАҚСАД — 1 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ

Маълумки, иссиқхоначилик бугунги кунда Навоий вилояти бизнес соҳасида жадал ривожланаётган тармоқлардан саналади. Биргина Кармана тумани “Арғун” маҳалласининг ўзида қарийб 100 гектар майдонда 50 нафардан ортиқ тадбиркор иссиқхоначилик билан шуғулланиб келмоқда. Мазкур ҳудуднинг “Иссиқхоналар шаҳри” деб айтилиши ҳам бежиз эмас. Бугунги кунда иссиқхоналарда помидор ва бодринг парвариши қизғин давом этмоқда. “Ёшлик ҳотел” компанияси тизимидаги, ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган иссиқхоначилик хўжалигида ҳам жараён қизғин. Айни пайтда 5 гектарлик майдонда бодринг ва помидор кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. Бош мақсад эса корхона томонидан айнан полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ўзи орқали йилига бир миллион АҚШ долларлик экспортни амалга ошириш ҳамда вилоят экспорт салоҳиятига муносиб ҳисса қўшиш. Xўжалик ходимлари мазкур марра сари фидойилик ва ғайрат билан меҳнат қилишмоқда.

Манба http://t.me/aziz_aslanovich
3.11.2020 йил

кузги шудгорКузги – шудгор ҳосилдорлик гарови

Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Бугун Кармана туманида ҳам кузги шудгорлаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Туман ҳокими Ф.Умаров қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиқлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари, механизаторлар иштирокидаги кузги шудгорлаш ишларини ташкил этишга бағишланган тадбирда, 2021 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш комплекс чора-тадбирлар ижросини тўлақонли таъминлаш бўйича долзарб вазифалар юзасида топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Тадбирда ерларни сифатли ва юқори уним билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва пулуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши ҳамда ҳайдов тўғри ташкил этилиши доимо назоратланиши тўғрисида тавсиялар берилди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
19.10.2020 йил