- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 221
Ҳурматли тадбиркорлар!
Сиз яхши ният ва орзулар билан кичик корхона ташкил қилиб, мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшмоқчи экансиз, Сизга куч ғайрат, сабр, матонат ва омад тилаймиз.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар ва шароитлар яратилган.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариши ва кўрсатган хизматлари ташкил қилади.
Шунингдек, Сизнинг иқтисодиётимиз ривожланишида қўшаётган ҳиссангиз, ишлаб чиқараётган маҳсулотларингиз, кўрсатаётган хизматларингизнинг барчаси статистик ҳисоботлар орқали кўрсатилади.
Статистика – бу маълум бир ҳудудда кечаётган иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг жараёнларини, реформаларнинг бажарилишини кузатиб, таҳлил қилиб, таққослаб ва бу ҳақида маълумотлар тайёрлаб борувчи соҳадир.
Шунинг учун, Сиз кичик корхона ташкил қилгандан кейин ўзингиз истиқомат қилувчи туман, шаҳарда жойлашган статистика бўлимларига топширишингиз керак бўлган статистик ҳисоботлар турлари, топшириш тартиби ҳақида маълумотга эга бўлишингиз лозим.
Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, улардан давлат статистика ҳисоботларини қабул қилишни такомиллаштириш, соҳага оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётир.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва давлат статистика тизими ўртасида амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтириш, бевосита, мулоқотлар ташкил этиш орқали уларда юзага келган таклиф ва муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тезкор равишда бартараф этиш ва келгусида олдини олиш мақсадида, туман статистика бўлими томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” (ҳар ойнинг биринчи ва охирги жума кунлари) ташкил қилинган.
Мазкур тадбирлар бевосита бўлим бошлиғи ҳамда малакали масъул ходимлари иштирокида ўтказилиб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.
“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни муҳокама қилган ҳолда, масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилади ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.
Кармана туман статистика бўлими 3.08.2021 йил
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 425
ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОРДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонига мувофиқ, 2021 йил 4 ойи давомида Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Жумладан, Кармана тумани сектор раҳбарлари, Кармана туманидаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда, жойларда тадбиркорлик субъектлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, тумандаги ишсиз ва уюшмаган ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан 11 маротаба оммавий сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 2 апрелъ куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссиясининг раиси С.У.Умурзаков бошчилигида Навоий вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, хусусан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида, вилоят тадбиркорлик субъектлари билан “Давра суҳбати” кўринишида сайёр қабул ўтказилди.
Оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиши натижасида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар жойига борган ҳолда ўрганилиб уларга “Қабулхона”нинг амалий кўмаги ёрдамида ечим топиб берилмоқда.
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 391
Ҳурматли тадбиркор!
Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик мухитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар учун барча Интернет тармоғи орқали электрон шаклда такдим этиш имконияти тўлиқ яратилган.
Сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига тааллуқли бўлганлиги сабабли, ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмай корхона ташкилот фаолияти тўғрисидаги давлат статистика ҳисоботи шаклини такдим этишингиз лозим.
Илтимос, ўз вақтида ҳисобот такдим этишни унутманг!
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 242
Иқтисодий ривожланишда статистиканинг ўрни
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Сатистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли Қарори тизимни сифат жиҳатидан ривожлантиришда туртки берди.
Унга мувофиқ макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий даражада ўрганилаётган
ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида статистика маълумотларини йиғиш ҳамда қайта ишлашда замонавий усулларни изчил жорий этиш, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун статистик ахборотларнинг максимал даражада ошкоралигини таъминлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, статистика услубиятида тизимли инновациялар, статистик кўрсаткичларнинг сифати ва халқаро таққосланишининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, статистик маълумотларга бўлган эҳтиёж ўсиб бораётган шароитда маълумотларни янада кўпроқ мосланувчан ва минимал сарф-харажатлар билан тайёрлаш ва тарқатиш имконини беради.
Ушбу қарорга асосан ҳар ойда кузатувлар ўтказилиб статистик кўрсаткичлар ва тахлилий маълумотлар тайёрланмоқда.
Статистика бўлими етакчи
мутахассиси Б.Хасанов
25.05.2021 йил
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 445
Статистик ҳисоботларни тақдим этиш шакллари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5- октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан топшириладиган ҳисоботлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашдир.