- Подробности
- Категория: Deputat va matbuot
- Просмотров: 291
ДЕПУТАТЛАР ЭХТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ
Хайр-саховат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик халқимизга хос фазилат. Зеро, бу эзгу ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
Муборак Рамозон ойи муносабати билан Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати С.Бозорова ҳамда туман кенгаши депутати О.Аслоновлар Кармана тумани “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларда бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган саховат қутиларини тарқатишди.
Хусусан, маҳалладаги “Ёшлар дафтари”га киритилган Феруза Аҳадова, “Аёллар дафтари”га киритилган Гулзода Жамолова ҳамда “Темир дафтар” рўйхатида турувчи С.Сувонова ва Г.Ачиловалар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларга саховат кўрсатилди, муаммолари билан ўртоқлашилди.
Депутатлар томонидан бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 13.04.2021 йил
- Подробности
- Категория: Deputat va matbuot
- Просмотров: 511
Депутат маҳаллада- муаммолар ечими сари
2021 йилнинг 22-28 март кунлари «Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш” ҳафталиги доирасида Навоий вилоят Кенгаши депутати С.Бозорова ва Кармана тумани Кенгаши депутати Г.Жалилова ўз сайлов округларида аҳоли билан бевосита мулоқот олиб бордилар.
Мулоқотлар жараёнида ҳудудларда барча соҳалар бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги режалар, жумладан, айниқса даромади паст, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга дастлабки бадалнинг бир қисмини субсидия сифатида тўлаб бериш;
бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар
ва хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида давлат уй-жой фондидаги турар жойларга вақтинча жойлаштириш;
туман марказининг архитектура қиёфасини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини тортиш ва алмаштириш, газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, маҳаллаларда спорт майдончаси ва болалар ўйин майдончаси ташкил этиш каби ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.
- Подробности
- Категория: Deputat va matbuot
- Просмотров: 277
Депутатларнинг навбатдаги манзили Боғимурод, Калавот ва Қиёт кўчалари бўлди
Қиш мавсумининг совуқ кунларида аҳоли, айниқса хотин- қизларнинг аҳволи, хонадонларни иситиш, электр энергия билан таъминланганлик холатини ўрганиш мақсадида вилоят кенгаши депутати С.Бозорова ва Кармана тумани кенгаши депутати Г.Джалилова "Калавот" сайлов округи сайловчилари билан учрашдилар.
Учрашувда фуқаролар Боғимурод, Калавот, Қиёт кўчаларида табиий газ босимининг пастлиги сабабли ёш болалар ва кекса авлод вакилларини қийин аҳволда қолаётганликларини билдирдилар. Фуқароларнинг хақли эътирозларини жойида бартараф этиш мақсадида, “Карманатумангаз” бўлими ва туман Электр таъминоти корхонаси бўлими масъул ходимлари таклиф этилиб, масалаларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди. Шу куннинг ўзида кўрилган чоралар ва амалга оширилган ишлар натижасида камчиликлар бартараф этилди. Мурожаатлари ижобий ечим топган фуқаролар томонидан депутатларга ва “Карманатумангаз” бўлими эксплуатация устаси З.Бобоевга миннатдорчилик билдирдилар.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
25.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Deputat va matbuot
- Просмотров: 270
Депутат – халқ манфаатлари ҳимоячиси
Маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш ишларининг боришини ўрганиш мақсадида халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари С.Бозорова ва Г.Жалилова ўзлари сайланган "Калавот" маҳалласида бўлдилар. Маҳаллада "Аёллар дафтари"га 44 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, 43 нафари ишсиз, 1 нафари уй- жойга муҳтож. Маҳаллада жами 540 нафар ёшлар рўйхатга олинган, уларнинг 37 нафарида ишсизлик муаммоси аниқланган. Шунингдек, депутатлар оғир ижтимоий шароитда яшаётган хотин-қизларни яшаш шароитлари ва муаммоларини ўргандилар. 1970 йил туғилган фуқаро Улуғова Муборак 4-даражали суяк емирилиши касаллиги бор, ногиронлик нафақаси белгилашда ёрдам сўради. Мирзаева Мусаллам, кўзи ожиз, 2 гуруҳ ногирони, 1 гуруҳга ўтказишда ёрдамга муҳтож, Холиқова Азиза, 1974 йил туғилган, уй-жойга муҳтож. Фуқаролар мурожаатлари бўйича тегишли тартибда чоралар кўрилиши белгилаб олинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
18.01.2021 йил
- Подробности
- Категория: Deputat va matbuot
- Просмотров: 319
Депутат халқ орасида: долзарб муаммоларга тезкор ечим
Халқ депутатари Карман туман Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси Беҳзод Савуров "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.
Учрашув давомида пандемия шароитида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ҳамда маҳаллада истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга куз-қиш мавсумида фойдаланишлари учун электр иситиш воситалари, кўмир-брикет ёнилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва болажонларга бадий китоблар депутат Б.Савуров ташаббуси билан ҳомийлик маблағлари асосида оилаларга тақдим этилди.
Шунингдек, маҳалла фаоллари, “Карманатумангаз” ва туман электр таъминоти корхонаси бўлимининг масъул ходимлари иштирокида аҳолини ўйлантираётган муаммоларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
23.11.2020 йил