тад“ВАТАНИМИЗНИНГ КЕЛАЖАГИ УЧУН      ЖАВОБГАРМИЗ!”

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан кўплаб ташкилот ва корхоналар ҳамкорлигида Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида “Ватанимизнинг келажаги учун жавобгармиз!” шиори остида семинар-тренинг ўтказилди.

 

 

 

 

 

Уюшмаган ёшларни тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўзлари танлаган, қизиққан йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштиришга амалий кўмак кўрсатиш, мавжуд муаммоларни мутасадди ташкилотлар ёрдамида жойида ҳал этиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари учун бизнес курслар ташкил қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда партия томонидан ўтказиладиган “Ёш мулкдор — юрт таянчи” ҳамда “Диплом билан бизнесга” лойиҳаларида туманимиз ёшларини фаолликка чақириш ҳам кўзда тутилди.

Семинарда тижорат банклари, солиқ инспекцияси, “Ягона дарча” маркази, Савдо-саноат палатаси туман ахборот-консалтинг маркази вакиллари ҳамда ходимлари иштирок этиб, мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашишди. 

Ш. НОСИРОВА,

халқ депутатлари

туман Кенгаши депутати.

28.03.2017