Шудгор Ҳабарингиз бор Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг учунчи сессиясида 2020 – йилда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар белгилаб олинган эди.
Ушбу “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасини амалага оширишда туманимиз ҳокими Фахритдин Умаровнинг кўрсатмалари билан фойдаланилмайдиган 230 гектар ер майдонларида озиқ-овқат махсулотлари ёшларимиз томонидан етиштирилиши мақсад қилиниб, ер майдонларига ишлов берилаётганлиги ҳаммамизга маълум.
Бугунги кунга қадар махсус қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида 185 гектар ер майдонига ишлов берилиб, уруғ қадаш ҳолатига келтирилди ва деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган туманимиз ёшларига ушбу томарқа майдонлари тақсимлаб берилди.
Ҳозирда режадаги 45 гектар ер майдонларида ёшларимиз бандлигини таъминлаш ва озиқ-овқат махсулотлари етиштиришга доир ишлар амалга оширилмоқда.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
9.04.2020 йил

ШОХРУХКармана тумани “Хончарбоғ” маҳалласидан тадбиркор, саховатпеша ва эҳсонсевар инсон Расулов Парда Расулович томонидан жисмоний имконияти чекланганлар, кам даромадли оилалар ва ёши улуғ отахон-у онахонларни зиёрат қилишдек, яхши ниятлар билан озиқ-овқат махсулотлари улашилди.
Ушбу Кармана тумани ҳокимлиги ташаббуси ва Навоий полиграф сервис раҳбари тадбиркор П.Расулов ҳомийлигидаги тадбир довомида “Сардоба” маҳалласидаги туман ҳокимлигига қарашли имконияти чекланганлар ётоқхонасида истиқомат қилаётган 15 нафар ижтимоий ҳимояга эҳтиёжмандлар ва “Хончарбоғ” маҳалласидан 35 нафар кам даромадли оилалар ҳамда 2 нафар нуроний ота-онахонлардан кўнгил сўралди.

 

ШОХРУХ. 1

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
6.04.2020 йил

Дўраман 1Инсонни эъзозлаш, ҳолидан хабар олиш бизнинг ўзбек халқимизга хос жиҳатлардан бири саналади. Бугунги кунда қарийиб бутун дунё ҳалқлари коронавирус инфекциясидан жабр чекаётганлиги, юртимизда ҳам карантин эълон қилиниб, аҳолини уйда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда жиддий зарурат бўлмаганда вақтинча кўчага чиқмасликка чорламоқдамиз.
Бундай вазиятда тадбиркорларимиз ва жонкуяр фуқароларимизнинг бир-биридан ҳол сўраб, кам даромадли оилаларга моддий ёрдамлар улашиши ҳамжихатлик нишонасидир.
Шундай эзгу ишларни бошида турган туманимиз ҳокими Фахритдин Умаров кундалик ишлари билан бир қаторда Азамат ва “Дўрман” маҳаллаларида бўлиб, 8 та хонадонларда истиқомат қилаётган кам даромадли оила аъзоларидан кўнгил сўради. Ташрифи давомида “Дўрман” маҳалласига қарашли Туркман кўчасида яшовчи иккинчи жахон уриши қатнашчиси 100 ёшни қаршилаган Турдиев Пирназарбобо ва Ҳунарманд кўчасида яшовчи 92 ёшли Очилов Гулбойбоболарни ҳам зиёрат қилишни унутмади.
Туманимиз ҳокими мазкур ташрифи довомида мамлакатимиз ҳудудида иши юзасидан хизмат сафаридан (Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти) қайтган фуқароларнинг уй карантинига олинганлик назорат билан ҳам танишди.

дизенфекция 2Аввал такидлаганимиздек, Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров томонидан мамлакатимизга коронавирус пандемиясини кириб келиши ва республикамиз бўйлаб, карантин эълон қилиниши муносабатида туман ҳудудида тўлиқ дизенфекция ишларини амалга ошришда профлактик чора-тадбирлар белгилаш ва отрядлар шакиллантирилиши юзасидан санитария-эпидемиялогик осойишталик маркази туман бўлимига кўрсатмалар берган эди.
Бугун ушбу чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида, Навоий вилоят Халқ қабулхонаси, Фавқулода вазиятлар бошқармаси, Миллий гаврдия бошқармаси, Фавқулода вазиятлар туман бўлими, туман Ички ишлар бўлими ва санитария-осоишталиги маркази туман бўлими раҳнамолигида туман ҳудудида дизенфикция ишларини амалга ошириш бўйича оммавий тадбир ташкил этилди.

 

дизенфекция 1

дизенфекция 3

ДОРИХОНА 1Бугун 2 апрель куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров яна бир бор туман ҳудудида фаолият юритаётган ижтимоий ва хусусий дорихоналарга ташриф буюрди.
Коронавирус инфекциясига қарши курашишда ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишда фуқаролар томонидан зарурат сезилаётган тиббий воситаларнинг мавжудлиги ҳамда нархларни сунъий оширилмаслиги юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.
Шунингдек, тикувчилик фаолиятидаги тадбиркорлик субъектлари ва якка тартибдаги чевар хотин-қизлар билан ўзаро келишилган ҳолда махсус ниқоблар тайёрлатиб, белгиланган нархларда сотувга чиқариш лозимлигини таклиф қилди.

 

ДОРИХОНА 3

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
2.04.2020 йил