Сайёр қабулда суд раислари томонидан 21 нафар фуқаро мурожаатлари қабул қилинди, мурожаатларнинг аксарияти мол-мулк низоси, суд томонидан тайинланган жазоларни камайтириш, имтиёзли пенсияга чиқиш, қарздорликни ундириш, никоҳдан ажратиш ва алимент ундириш юзасидан қилинган мурожаатларни ташкил этади.

Мазкур мурожаатларнинг 10 таси қаноатлантирилган бўлса, 11 таси юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

          Бундан ташқари жазоларини виждонан ўтаганлиги, айни вақтда тузалиш йўлига ўтиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини инобатга олиб, суд томонидан тайинланган жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан мурожаат қилган 5 нафар фуқаронинг илтимосномаси қаноатлантирилди ҳамда уларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

          Бу ҳам судлар томонидан фуқароларга жамиятда ўз ўринларини топиши ва уларни эзгу мақсадлар сари олға интилишлари, келгусида бу каби қинғир ишларга қўл урмаслиги учун яна бир бор берилаётган имкониятларидан бири ҳисобланади.     

Қабулдан сўнг, суд раислари томонидан  тумандаги дорихона сотувчилари билан улар фаолият юритаётган дорихоналарда "Ноқонуний дорилар савдоси Психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дориларни сотиш қонунга хилоф эканлиги, бу борада жавобгарлик масалалари юзасидан соҳа ходимларига ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Сўнгра, судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берганлиги таъкидланди.

Учрашувда эндиликда судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилиши билан боғлиқ ташаббус илгари сурилганлиги борасида сўз юритилди. “Ягона дарча” тартиби 2022 йил январь ойидан бошлаб тадбиқ этилиши режалаштирилаётганлиги, унинг қулайлиги ва афзаллиги қабул қилинган аризалар судга таалуқлилиги бўйича йўналтирилиши яъни, тегишлилиги юзасидан фуқаролик, иқтисодий, жиноий ёки маъмурий судга юбориш чораси кўрилиши борасида тушунтириш берилди.

 

 

 

"Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳасининг Республика босқичида Карманалик ёшлар етакчиси ғолиб деб топилди.

           Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан илгари сурилган ташаббус "Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳасининг Республика босқичида "Илм фан" йўналиши бўйича Кармана туманидаги 9 умумтаълим муассасаси ёшлар етакчиси Садуллаев Мухриддин Ўзбекистоннинг энг илғор ТОП 100 ёшлари қаторига киритилди ва ғолибликни қўлга киритди.
           Ушбу ғалаба билан Садуллаев Мухриддинни табриклаб, келгусида бунданда юқори натижаларга эришишида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

01 140Ҳашар – элга ярашар!

Кармана туманида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари катта уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Халқимизнинг минг йиллик урф-одатлари, анъаналари орасида ҳашар деб аталмиш миллий қадриятнинг ўрни бениҳоя каттадир. Ҳашар ўзлигимиз, миллийлигимиз белгиси сифатида одамлар орасида меҳр-оқибатни, бирдамликни мустаҳкамлайди.

Бугун Кармана туманида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди. Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилаётган ушбу умумхалқ хайрия ҳашари жойлардаги барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек, фуқаролар йиғинлари ҳудудида ташкил этилиб, унда тумандошларимиз фаол қатнашмоқда.

01 141

01 142

01 143

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 21.08.2021 йил

Навоийда спортнинг аралаш жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада вилоят "Қалқон" спорт жанг санъати клуби аъзолари Суҳроб Абдумуҳидов 77 кг вазн тоифасида ҳамда Мустафо Хасанов 65 кг вазн тоифасига 3 ўринни қўлга киритдилар.

01 124Behzod Savurov “Kelajak liderlari” klubi tanlovida gʻolib boʻldi

Salohiyatli yoshlarni davlat fuqarolik xizmatiga tayyorlash, ularda liderlik koʻnikmalarini shakllantirish, yosh kadrlarni seleksiya qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan “Kelajak liderlari” klubi faoliyati yoʻlga qoʻyildi.

Ushbu klubga aʼzolik 4 bosqichda, ochiq tanlov orqali amalga oshirildi.

20 yoshga kirgan va 35 yoshdan oshmagan davlat fuqarolik xizmatchilari, talabalar tanlovda ishtirok etishdi.

Yakuniy natijalarga koʻra, Xalq deputatlari Karmana tuman Kengashi deputati, Oliy Majlis Senati huzuridagi Yoshlar parlamenti aʼzosi, Karmana tuman Ma’naviyat va ma’rifat bo’linmasi rahbari Behzod Savurov tanlovda gʻolib chiqdi.

Tuman hokimligi axborot xizmati 20.08.2021 yil